ج ز أ
Ж-з-ъ
جُزْءُ — бир нарсанинг бутунини тўлдирувчи бўлаклардан ҳар биридир. Кеманинг бўлаклари, уйнинг қисмлари, ҳисобда жамланманинг бўлинмалари каби. Аллоҳ буюради: ثُمَّ اجْعَلْ عَلَى كُلِّ جَبَلٍ مِنْهُنَّ جُزْءاً Сўнгра ҳар бир тоғ бошига улардан бир бўлак қўй (2/Бақара 260); لِكُلِّ بَابٍ منْهُمْ جُزْءٌ مقْسُومٌ Ҳар бир эшик учун улардан ажратилган бир бўлак бор (15/Ҳижр 44) яъни бир улуш. Бу ҳам бир нарсанинг бўлагидир. Аллоҳ буюради: وَجَعَلُوا لَهُ مِنْ عِبَادِهِ جُزْءاً Унга Аллоҳнинг бандаларидан бир бўлак ажратдилар (43/Зухруф 15).
Бу сўз аёллар маъносини билдиради, деб ҳам айтилган. أَجْزَأَتِ الْمَرْأَةُ ибораси аёл қиз фарзанд туғди маъносини билдиргани учун бу ерда далил сифатида келтирилган. جَزَأَ اْلإِبِلُ مَجْزَءًا ибораси туянинг сув ичиш ўрнига кўкат ейиш билан кифояланишидир. Шундан келиб чиқиб اَللَّحْمُ السَّمِينُ أجْزَأُ مِنَ اْلمَهْزُولِ семиз гўшт озғин гўштдан янада яхшироқдир, дейилган. جُزْأَةُ السِّكِّينِ эса пичоқнинг дастасида қоладиган темир қисмидир. Бу қисм ҳам унинг бир бўлаги деб қаралгани учун шундай номланган.