ج ذ ذ
Ж-з-з
جَذّ Бир нарсани синдириш ва майда-чуйда қилишдир. Олтиннинг синган бўлагига ва кичик олтин зарраларига جُذَاذ деб ном берилади. Аллоҳ таолонинг: فَجَعَلَهُمْ جُذَاذاً у бутларни синдириб, парча-парча қилиб ташлади (21/Анбиё 58); عَطَاءً غَيْرَ مَجْذُوذٍ парчаланмаган, бутун ҳолдаги ато сифатида (11/Ҳуд 108) сўзи ҳам шу маънодадир; яъни: Улардан узилмайдиган ва улар маҳрум қилинмайдиган ато. Шунингдек, устида бир جُذَّة йўқ дейилиши ўзини ёпадиган бир парча мато йўқ маъносини англатади.

