ج ر ي
Ж-р-й
جَرْيُ : тез ўтишдир. Асли, сувнинг ўтиши ёки ўз оқими билан оқиб кетувчи нарса кабидир. Феъли, جَرَى يَجْرِي جِرْيَةً وَجَرْيَانا шаклидадир. Аллоҳ буюради: وَهَذِهِ اْلأَنْهَارُ تَجْرِي مِنْ تَحْتِي Ва мана бу остимдан оқиб турган дарёлар.. (43/Зухруф 51); جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهِمُ اْلأَنْهَارُ Остиларидан анҳорлар оқиб турадиган Адн жаннатлари (18/Каҳф 31); وَلِتَجْرِيَ الْفُلْكُ بِأَمْرِهِ Унинг амри ила кемалар сузиб юрсин деб (30/Рум 46); فِيهَا عَيْنٌ جَارِيَةٌ У жойда оқар чашма бордир (88/Ғошия 12); إِنَّا لَمَّا طَغَى الْمَاءُ حَمَلْنَاكُمْ فِي الْجَارِيَةِ Сув туғёнга келган вақтида Биз сизларни сузиб юрувчида кўтардик (69/Ҳаққо 11); яъни: денгизда сузиб юрувчи кемада; кўплиги: جَوَار дир. Аллоҳ буюради: وَلَهُ الْجَوَارِ الْمُنْشَآتُ فِي الْبَحْرِ كَاْلأَعْلامِ Денгизда сузиб юрувчи, тоғлар каби улкан кемалар У Зотникидир (55/Ар-Роҳман 24); وَمِنْ آيَاتِهِ الْجَوَارِ فِي الْبَحْرِ كَالأَعْلامِ Денгизда тоғлар каби сузиб юрувчи кемалар ҳам Унинг аломатларидандир (42/Шуро 32).
Жиғилдонга ҳам جِرِّيَّة деб ном берилади; бу, ёки овқат оқиб келиб энг охирида ўша ерда тўхтагани учун, ёки овқат ўтадиган жой бўлгани учундир. إِجْرِيَّا : инсон унда юрадиган одат (анъана)дир. جَرِيّ эса, ишда вакил ва ваколатли қилинган элчидир; маъно жиҳатидан элчи ва вакил сўзларидан кўра хосроқдир. ибораси ҳам шундандир. (3/Оли Имрон 175) каби сўзларига ишорадир.