ج ن ب
Ж-н-б
جَنْب (Бирор нарсанинг ўнг ёки чап томони) сўзининг асли инсоннинг бир аъзосидир, кўплиги эса جُنُوب дир. Аллоҳ буюради: فَتُكْوَى بِهَا جِبَاهُهُمْ وَجُنوُبُهُمْ улар билан пешоналари, ён томонлари доғланади (9/Тавба 35); تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ Кечаси таҳажжуд намозини ўқиш учун ёнбошларини ётоқларидан ажратиб турадилар (32/Сажда 16); اَلَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللّهَ قِيَاماً وَقُعُوداً وَعَلَىَ جُنُوبِهِمْ Улар тик турганда, ўтирганда ва ёнбошлари билан ётганда Аллоҳни зикр қиладилар (3/Оли Имрон 191).
جَنْب сўзи, бошқа аъзо номлари истиора йўли билан ишлатилгани каби, истиора йўли билан яқин томон маъносида ҳам ишлатилади. Ўнг ва чап каби. Шоир шундай дейди:
100- مِنْ عَنْ يَمِينِي مَرَّةً وَأمَامِي
100- Ўнгимдан ва чапимдан менга ҳужум қилдилар.
جَنْب Бу сўз деворнинг ёни ва томони айтилганда ҳам ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَالصَّاحِبِ بِالْجَنْبِ ёнда бўлган қўшнига (4/Нисо 36); яъни: Яқин қўшни. Бу — аёл (жуфти ҳалол) бўлиб, киноя йўли билан ифодаланган, деганлар ҳам бор. Сафардаги ҳамроҳга нисбатан ҳам جَنْب дейилади. Аллоҳ буюради: يَا حَسْرَتَى علَى مَا فَرَّطْتُ فِي جَنْبِ اللَّهِ Аллоҳга нисбатан йўл қўйган камчилигим учун менга надомат бўлсин! (39/Зумар 56); яъни: Унинг амри, биз учун белгилаб қўйган чегараси борасида [йўл қўйганим учун].
Ёнини кўтариб, юриб кетиш ҳам جَنْبَيْهِ وَجَنْبَتَيْهِ، وَجَنَابَيْهِ وَجَنَابَتَيْهِ шаклида ифодаланади. أصَبْتُ جَنْبَهُ эса, ёнидан урдим деганидир. Бу худди, أصَبْتُ جَنْبَهُ ён томонига теккиздим; كَبَدْتُهُ юрагидан урдим ва فَأَدْتُهُ қалбидан урдим феъллари кабидир. شَكَا جَنْبُهُ эса, ён томони оғриш/ёнидан шикоят қилиш деганидир. Бу ҳам, كُبِدَ юраги оғриди ва فُئِدَ жигари оғриди дейиш кабидир. مِنَ اْلجَنْبِ сўзидан ясалган феъл эса икки хил ишлатилади:
Бири: Ёни билан юришдир.
Иккинчиси: Унга томон юришдир.
Биринчиси: Ёни билан юриш ва бир нарса томон юриш ибораларидек. Аллоҳ буюради: وَالْجَارِ الْجُنُبِ ва четдаги қўшниларга.. (4/Нисо 36); яъни: Узоқ.
Шоир шундай дейди:
فَلاَ تَحْرُمِنِّي نَائِلاً عَنْ جَنَابَةٍ
101- Мени ён томондан келадиган ёрдамдан маҳрум этма.
Яъни: Узоқдан. رَجُلٌ جَنَبٌ وَجَانِبٌ ибораси эса, узоқ киши деганидир. Аллоҳ буюради: إِنْ تَجْتَنِبُوا كَبَآئِرَ مَا تُنْهَوْنَ عَنْهُ Агар сизларга ман қилинган катта гуноҳлардан тийилсангиз, (4/Нисо 31); وَاجْتَنِبُوا قَوْلَ الزُّورِ ва ёлғон сўздан четда бўлинглар (22/Ҳаж 30); اجْتَنَبُوا الطَّاغُوتَ Тоғутга ибодат қилишдан четда бўлган (39/Зумар 17); бу ибора уларни тарк этишни англатади. فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ Ундан узоқ бўлинглар, шояд нажот топсангиз (5/Моида 90). Бундай дейилиши, уни тарк этинглар дейишдан кўра таъсирлироқдир. جُنِبَ بَنُو فُلاَنٍ ибораси, туяларида сут қолмаган жамоани англатади.
جُنِبَ فُلاَنٌ خَيْرًا ва وَجُنِبَ شَرًّا иборалари эса, яхшиликдан ёки ёмонликдан узоқлаштирилишни ифодалайди. Аллоҳ таоло олов/жаҳаннам ҳақида буюради: وَسَيُجَنَّبُهَا اْلأَتْقَى الَّذِي يُؤْتِي مَالَهُ يَتَزَكَّى Энг кўп қўрққан киши ундан узоқ тутилади; у ўз молини Аллоҳ ризоси учун бериб покланади, юксалади (92/Лайл 17-18). Бунинг сабаби шуки, бу феъл мутлақ маънода ишлатилиб جُنِبَ فُلاَنٌ дейилганда, яхшиликдан узоқлаштирилиш маъносини англатади. Бу эса, яхшилик учун қилинадиган дуода ишлатилади. Шу боисдан Аллоҳ буюради: وَاجْنُبْنِي وَبَنِيَّ أَنْ نَعْبُدَ اْلأَصْنَامَ Мени ва фарзандларимни санамларга сиғинишдан узоқ қилгин (14/Иброҳим 35).
Бу ерда келган ибора, جَنَبْتُهُ узоқлаштирдим иборасидан олингандир. Унинг جَنَبْتُ اْلفَرَسَ отни ҳайдадим, иборасидан олингани ҳам айтилган. Шунга кўра, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолодан, Ўз лутфлари ва яширин сабаблар билан, уни ширк ёнидан узоқлаштиришини сўрагандир.
تَجْنِيب эса, икки оёқнинг бир-биридан узоқ ҳолда туришидир. Бу, туғма равишда икки оёқдан бирининг иккинчисидан узоқ ҳолда бўлишидир.
Аллоҳ буюради: وَإِنْ كُنْتُمْ جُنُباً فَاطَّهَّرُوا ва агар жунуб бўлсангиз, покланинглар (5/Моида 6); яъни: Агар жунуб бўлиб қолсангиз. Бу эса, ё маний келиши, ёки тегишли аъзонинг хатна жойигача маълум жойга кириши билан бўлади. جَنُبَ وَأجْنَبَ وَاجْتَنَبَ وَتَجَنَّبَ феъллари шу маънони ифодалайди. Бунга جَنَابَة (жанобат) дейилишининг сабаби, бу ҳол шариат ҳукмига кўра кишининг намоздан тийилиб узоқлашишини [ تَجَنَّبَ ] тақозо қилишидир.
جَنُوب эса, Каъба томонидан келиш маъносида ва у ердан бошқа жойга кетиш маъносида ишлатилиши тўғридир; чунки: Бу сўз ҳар икки маънога ҳам келади. Худди шу جَانِب ўзагидан جَنَبَتِ الرِّيحُ ибораси ясалган бўлиб, у жанубдан эсадиган шамол деганидир. فَأجْنَبْنَا ичига кириш, جُنِبْنَا эса, бошимизга келди; سَحَابَةٌ مَجْنُوبَةُ эса устимизга келган булут маъносини англатади.