ع ث و
А-с-в
عَيْث ва عِثِيّ калималари бир-бирига яқин маъноли икки сўздир. Худди جَذَبَ ва جَبَذَ (тортди) сўзлари каби. Аммо шундайки, عَيْث сўзи кўпроқ сезгилар билан кўриладиган фасод борасида; عِثِيّ эса ҳукман кўриладиган фасод борасида ишлатилади. Бу ўзакдан عَثِيَ يَعْثَي عِثِيًّا /Бузғунчилик қилди, қилмоқда шакли қўлланади. Мана бу оят ҳам шу шаклда келган: كُلُوا وَاشْرَبُوا مِنْ رِزْقِ اللَّهِ وَلاَ تَعْثَوْا فِي اْلأَرْضِ مُفْسِدِينَ : Аллоҳ ато этган ризқидан еб-ичинглар ва Ер юзида фасод тарқатувчилардан бўлиб, бузғунчилик қилманглар (2/Бақара 60). Бу ўзакдан عَثَا يَعْثُو عُثُوًّا шакли ҳам келади. أَعْثَى : қорамтир рангдир. Тентак аҳмоққа ҳам أَعْثَى дейилади.

