ع ر ف
У-р-ф
مَعْرِفَة ва عِرْفَان : бирор нарсанинг изини тафаккур этиб, чуқур мулоҳаза юритиш орқали уни идрок этишдир. Бу сўз عِلْم /илм сўзидан кўра торроқ қамровга эга. Унинг зидди эса إِنْكَار /инкордир. فُلاَنٌ يَعْرِفُ اللهَ /Фалончи Аллоҳни тан олмоқда/танимоқда дейилади; лекин фақат битта мафъул келтириб فُلاَنٌ يَعْلَمُ اللهَ /Фалончи Аллоҳни билмоқда, дейилмайди. Зеро, инсоннинг Аллоҳни билиши Унинг зотини идрок этиш билан эмас, балки Унинг асарларини мулоҳаза қилиш билан бўлади. Худди шунингдек, اَللهُ يَعلَمُ كَذَا /Аллоҳ фалон нарсани билади, дейилади; лекин اَللهُ يَعْرِفُ كَذَا дейилмайди. Чунки маърифат тафаккур билан эришиладиган чекланган билим учун ишлатилади.
Бу сўзнинг асли; عَرَفْتُ ; яъни унинг арфига; яъни ҳидига етдим; ёки أَصَبْتُ عُرْفَهُ ; яъни унинг ёноғига тегдим, деган сўздан келиб чиққан. عَرَفْتُ كَذَا /Фалон нарсани таниб/билиб олдим, дейилади. Аллоҳ буюради: فَلَمَّا جَاءَهُمْ مَا عَرَفُوا كَفَرُوا بِهِ : Таниб билган (китоб/ваҳий) келганида уни инкор қилдилар (2/Бақара 89); وَجَاءَ إِخْوَةُ يُوسُفَ فَدَخَلُوا عَلَيْهِ فَعَرَفَهُمْ وَهُمْ لَهُ مُنْكِرُونَ : Юсуфнинг акалари келиб унинг олдига киришди. Улар уни танимаган ҳолда у уларни таниди (12/Юсуф 58); وَلَوْ نَشَاءُ لَأَرَيْنَاكَهُمْ فَلَعَرَفْتَهُمْ بِسِيمَاهُمْ : Биз истасак, уларни сенга кўрсатган бўлар эдик, шунда сен уларни белгиларидан таниб олардинг (47/Муҳаммад 30); الَّذِينَ آَتَيْنَاهُمُ الْكِتَابَ يَعْرِفُونَهُ كَمَا يَعْرِفُونَ أَبْنَاءَهُمْ : Биз китоб берганлар уни (Муҳаммадни) худди ўз ўғилларини танигандек танийдилар (2/Бақара 146).
مَعْرِفَة нинг зидди إِنْكَار /инкор; عِلْم нинг зидди эса جَهْل /жаҳолат келади. Аллоҳ буюради: يَعْرِفُونَ نِعْمَةَ اللَّهِ ثُمَّ يُنْكِرُونَهَا : Улар Аллоҳнинг неъматини билмоқдалар, сўнгра эса инкор қилмоқдалар (16/Наҳл 83). Баъзи одамларнинг истилоҳида اَلْعَارِف сўзи Аллоҳнинг ва Унинг малакутининг маърифатига ва Унинг гўзал муомаласига мушарраф бўлган кишига айтилади. عَرَّفَهُ كَذَا /Унга фалон нарсани билдирди, дейилади. Аллоҳ буюради: عَرَّفَ بَعْضَهُ وَأَعْرَضَ عَنْ بَعْضٍ : Пайғамбар бир қисмини билдирган, бир қисмидан эса воз кечган эди (66/Таҳрим 3).
تَعَارَفُوا : Бир-бирларини танидилар: يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا : Эй инсонлар, биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни халқлар ва қабилаларга ажратдик (49/Ҳужурот 13); وَيَوْمَ يَحْشُرُهُمْ كَأَنْ لَمْ يَلْبَثُوا إِلَّا سَاعَةً مِنَ النَّهَارِ يَتَعَارَفُونَ بَيْنَهُمْ : Аллоҳ инсонларни бир жойга тўплайдиган куни улар гўё дунёда фақат наҳор вақтидан бир соатгина тургандек ва бу муддатни бир-бирлари билан танишишга сарфлагандек бўладилар (10/Юнус 45).
عَرَّفَهُ ; яъни унга бир арф; яъни гўзал бир ҳид берди. Аллоҳ таоло жаннат ҳақида шундай буюради: وَيُدْخِلُهُمُ الْجَنَّةَ عَرَّفَهَا لَهُمْ : Аллоҳ уларни ўзлари учун гўзал ҳидлар билан безатилган жаннатга киритади (47/Муҳаммад 6). Оятдаги عَرَّفَهَا сўзи, طَيَّبَهَا وَزَيَّنَهَا /Аллоҳ жаннатни гўзаллаштирди ва уни безатди, деган маънодадир. Баъзиларга кўра эса عَرَّفَهَا لَهُمْ сўзи; وَصَفَهَا لَهُمْ وَشَوَّقَهُمْ إِلَيْهَا وَهَدَاهُمْ /Аллоҳ уларга жаннатнинг сифатларини баён қилди, уларни жаннатга рағбатлантирди ва уларга йўл кўрсатди, деган маънодадир. فَإِذَا أَفَضْتُمْ مِنْ عَرَفَاتٍ فَاذْكُرُوا اللَّهَ عِنْدَ الْمَشْعَرِ الْحَرَامِ : Арофатдан пастга тушганингизда Машъар ул-Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинглар (2/Бақара 198) оятида келган عَرَفَاتٍ сўзи муайян бир ҳудуднинг исмидир. Бу жойнинг шундай номланиши Одам алайҳиссалом билан Ҳавво алайҳассаломнинг ўша ерда танишганлари сабабли бўлгани айтилган. Баъзиларга кўра эса, одамларнинг ўша ерда ибодат ва дуолари билан Аллоҳ таоло билан танишганлари сабаблидир.
مَعْرُوف ақл ва шариат билан гўзал экани маълум бўлган; مُنْكَر эса ақл ва шариат билан ёмон экани маълум бўлган ҳар бир феълга айтилади. Аллоҳ буюради: وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ : Сизлардан яхшиликка чақирадиган, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган бир жамоа бўлсин (3/Оли Имрон 104); يَا بُنَيَّ أَقِمِ الصَّلَاةَ وَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَاصْبِرْ عَلَى مَا أَصَابَكَ : Эй ўғилчам, намозни адо эт, яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етганга сабр қил (31/Луқмон 17); وَقُلْنَ قَوْلًا مَعْرُوفًا : Гўзал сўз айтинглар (33/Аҳзоб 32).
Ақл ва шариат жиҳатидан гўзал бўлгани учун саховатда тежамкор бўлиш/ўртача йўл тутиш مَعْرُوف деб номланган. Масалан: وَمَنْ كَانَ غَنِيًّا فَلْيَسْتَعْفِفْ وَمَنْ كَانَ فَقِيرًا فَلْيَأْكُلْ بِالْمَعْرُوفِ : Бой валийлар бу молларга сира қўл теккизмасин. Камбағал валийлар эса муносиб бир тарзда есин (4/Нисо 6); لَا خَيْرَ فِي كَثِيرٍ مِنْ نَجْوَاهُمْ إِلَّا مَنْ أَمَرَ بِصَدَقَةٍ أَوْ مَعْرُوفٍ أَوْ إِصْلَاحٍ بَيْنَ النَّاسِ : Уларнинг пичирлашларининг кўпида яхшилик йўқдир. Магар садақа беришни ёки яхшилик қилишни ёки одамлар орасини ислоҳ қилишни истаганлар мустаснодир (4/Нисо 114); وَلِلْمُطَلَّقَاتِ مَتَاعٌ بِالْمَعْرُوفِ : Талоқ қилинган аёллар учун муносиб тарзда тирикчиликларини таъминлаш лозим (2/Бақара 241); яъни тежамкорлик ва гўзал тарзда. فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ فَارِقُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ : Уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар ёки улардан яхшилик билан ажралинглар (65/Талоқ 2); قَوْلٌ مَعْرُوفٌ وَمَغْفِرَةٌ خَيْرٌ مِنْ صَدَقَةٍ يَتْبَعُهَا أَذًى : Гўзал сўз ва мағфират, ортидан озор келадиган садақадан яхшироқдир (2/Бақара 263); яъни гўзаллик билан рад қилиш ва дуо қилиш, у турдаги садақадан яхшироқдир.
عُرْف : Маълум яхшилик: خُذِ الْعَفْوَ وَأْمُرْ بِالْعُرْفِ وَأَعْرِضْ عَنِ الْجَاهِلِينَ : Сен афв йўлини тут, яхши бўлганга буюр ва жоҳиллардан юз ўгир (7/Аъроф 199). عُرْفُ الْفَرَسِ وَالدِّيكِ (Отнинг ёли, хўрознинг тожи): маълумдир. جَاءَ الْقَطَا عُرْفًا : Тувалоқ қушлар кетма-кет келдилар. Аллоҳ буюради: وَالْمُرْسَلَاتِ عُرْفًا : Қасамки, кетма-кет юборилганларга (77/Мурсалот 1). عَرَّاف сўзи كَاهِن /коҳин кабидир. Лекин عَرَّاف келажак воқеалардан; كَاهِن эса ўтган воқеалардан хабар беради. عَرِيف /билгувчи: одамларни биладиган ва уларга билим берадиган кишидир. Шоир шундай дейди:
بَعَثُوا إِلَيَّ عَرِيفَهُمْ يتَوَسَّمُ -316
316- Билгувчиларини юборадилар менга; текширув ўтказиш учун.
قَدْ عَرُفَ فُلاَنٌ عَرَافَةً : Фалончи билгувчи/етакчи бўлди. عَرِيف : Танилган хожа, етакчи. Шоир шундай дейди:
بَلْ كُلُّ قَوْمٍ وَإِنْ عَزُّوا وَإِنْ كَثُرُوا *** عَرِيفُهُمْ بِأَثَافِي الشَّرِّ مَرْجُومُ -317
317- Аслида ҳар жамоат; кучли бўлсалар ҳам, кўпчилик бўлсалар ҳам;
Етакчилари шарнинг ўчоқ тошлари билан тошбўрон қилинур.
يَوْمُ عَرَفَةَ : Арофатда вақфа қилинадиган кун. وَعَلَى الْأَعْرَافِ رِجَالٌ يَعْرِفُونَ كُلًّا بِسِيمَاهُمْ : Аъроф устида ҳам, ҳар икки томондагиларни белгиларидан таниб оладиган кишилар бордир (7/Аъроф 46) оятида келган الْأَعْرَافِ , жаннат билан дўзах ўртасидаги бир тўсиқдир. اِعْتِرَاف : иқрор этиш/тан олиш. Бу сўзнинг асл маъноси кишининг ўз гуноҳини билганини кўрсатишдир; бу эса جُحُود /инкорнинг зиддидир: فَاعْتَرَفُوا بِذَنْبِهِمْ : Шундай қилиб, гуноҳларини эътироф этдилар (67/Мулк 11); قَالُوا رَبَّنَا أَمَتَّنَا اثْنَتَيْنِ وَأَحْيَيْتَنَا اثْنَتَيْنِ فَاعْتَرَفْنَا بِذُنُوبِنَا فَهَلْ إِلَى خُرُوجٍ مِنْ سَبِيلٍ : Дедилар: Эй Роббимиз, бизни икки марта ўлдирдинг ва икки марта тирилтирдинг; бизлар ҳам гуноҳларимизни эътироф қилдик. Энди чиқиш учун бирор йўл борми? (40/Ғофир 11).