خ ب ث
Х-б-с
خُبْث ва خَبِيث сўзлари ёмонлик ва пасткашлик жиҳатидан ёқимсиз кўринган моддий ёки маънавий нарсаларни ифодалайди. Уларнинг асли ичкаридаги яширин хиёнат ва ёмонликдир. Бу худди темирнинг кири/зангига ўхшаган нарсадир. Шоир шундай дейди:
سَبَكْنَاهُ وَنَحْسِبُهُ لَجِينًا*** فَأبْدَى اْلكِيرُ عَنْ خُبْثِ الْحَدِيدِ 133 - Биз уни кумуш деб гумон қилиб эритиб қолипга қуйдик
Кўрук темирнинг зангини юзага чиқарди.
Бу тушунча эътиқоддаги асоссиз нарсани, сўздаги ёлғонни ва феъллардаги ёмонлик ва хунукликнинг барчасини қамраб олади. Аллоҳ таоло: وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَآئِثَ У уларга нопок нарсаларни ҳаром қилади (7/Аъроф 157); яъни: инсоннинг нафсига мос келмайдиган зарарли нарсаларни. وَنَجَّيْنَاهُ مِنَ الْقَرْيَةِ الَّتِي كَانَتْ تَعْمَلُ الْخَبَائِثَ Уни, аҳли нопок ишлар қилган ўша қишлоқдан қутқардик (21/Анбиё 74) сўзи эса эркаклар билан алоқа қилишдан киноядир .
Аллоҳ буюради: مَا كَانَ اللّهُ لِيَذَرَ الْمُؤْمِنِينَ عَلَى مَا أَنْتُمْ عَلَيْهِ حَتَّىَ يَمِيزَ الْخَبِيثَ مِنَ الطَّيِّبِ Аллоҳ мўминларни, ҳозир ўзингиз турган ҳолатда қолдирмайди, нопок бўлганни пок бўлгандан ажратади (3/Оли Имрон 179); яъни: ёмон амалларни солиҳ амаллардан, ёмон нафсларни пок нафслардан ажратади. Аллоҳ буюради: وَلاَ تَتَبَدَّلُوا الْخَبِيثَ بِالطَّيِّبِ Пок молни нопок бўлгани билан алмаштирманглар (4/Нисо 2), яъни: ҳалол молни ҳаром билан алмаштирманглар.
Яна буюради: اَلْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ Нопок аёллар нопок эркакларга ва нопок эркаклар ҳам нопок аёлларга лойиқдир (24/Нур 26), яъни: пасткаш феъллар ва алдамчи ялтироқликка асосланган танловлар ўзига ўхшашлари учундир. Нопок эркаклар ҳам нопок аёлларга лойиқдир сўзи ҳам шунга ўхшашдир. Аллоҳ буюради: قُلْ لاَ يَسْتَوِي الْخَبِيثُ وَالطَّيِّبُ Айтгин: нопок билан пок (аслида) баробар эмас (5/Моида 100); яъни: кофир билан мўмин, фосид амаллар билан солиҳ амаллар баробар эмас. وَمَثلُ كَلِمَةٍ خَبِيثَةٍ كَشَجَرَةٍ خَبِيثَةٍ Нопок сўз ҳам ёмон дарахтга ўхшайди (14/Иброҳим 26) сўзи эса куфр, ёлғон, чақимчилик ва шунга ўхшаш ҳар турли ёмон сўзга ишорадир.
Пайғамбар (сав) эса: اَلْمُؤْمِنُ أَطْيَبُ مِنْ عَمَلِهِ، وَاْلكَافِرُ أَخْبَثُ مِنْ عَمَلِهِ Мўмин ўз амалидан кўра покизароқ/яхшироқдир; кофир эса ўз амалидан кўра нопокроқ/ёмонроқдир дея буюради. Шу маънода خَبِيثٌ مُخْبِثٌ дейилади, бу эса нопок ишларни қиладиган киши деганидир.