خ س ر
Х-с-р
خُسْر ва خُسْرَان калималари сармоянинг камайиши (барбод бўлиш, зарар/зиёнга учраш) демакдир. Бу ҳолат баъзан инсон билан бирга зикр этилиб خَسِرَ فُلاَنٌ фалончи барбод бўлди, дейилади; баъзан эса феъл билан бирга айтилиб خَسِرَتْ تِجَارَتُهُ тижорати зиёнга учради дейилади. Аллоҳ буюради: تِلْكَ إِذاً كَرَّةٌ خَاسِرَةٌ Ундай бўлса, бу, зиён қилувчи бир қайтишдир (79/Нозиот 12). Бу баъзан дунёдаги мол ва мансаб каби ташқи фойдаларнинг йўқолиши учун, баъзан эса саломатлик, офият, ақл, иймон, савоб каби ички фойдаларнинг йўқотилиши учун ишлатилади.
Мана, Аллоҳ таоло очиқ-ойдин хусрон деб таърифлаган нарса ҳам шудир: الَّذِينَ خَسِرُوا أَنْفُسَهُمْ وَأهْلِيهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ألاَ ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ Зиёнга учровчилар, қиёмат куни ҳам ўзларини, ҳам аҳли оилаларини зиёнга солгувчилардир. Огоҳ бўлинг, мана шу очиқ-ойдин зиёндир (39/Зумар 15); وَمَنْ يَكْفُرْ بِهِ فَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ Уни инкор қилувчилар эса, зиёнга учровчилардир (2/Бақара 121); الَّذِينَ يَنْقُضُونَ عَهْدَ اللَّهِ مِنْ بَعْدِ مِيثَاقِهِ وَيَقْطَعُونَ مَا أمَرَ اللَّهُ بِهِ أنْ يُوصَلَ وَيُفْسِدُونَ فِي اْلأرْضِ أُولَـئِكَ هُمُ الْخَاسِرُونَ Улар шундай кимсаларки, Аллоҳга берган сўзини қатъий аҳд ҳолига келтиргач бузадилар, Аллоҳ уланишини буюрган ришталарни узадилар ва ер юзида бузғунчилик чиқарадилар. Ана ўшалар зиёнга учровчилардир (2/Бақара 27).
فَطَوَّعَتْ لَهُ نَفْسُهُ قَتْلَ أخِيهِ فَقَتَلَهُ فَأصْبَحَ مِنَ الْخَاسِرِينَ Шунга қарамай, бошқа биродар ўз ҳирсларига бўйсуниб биродарини ўлдирди ва шу тариқа зиёнга учровчилардан бўлди (5/Моида 30); وَأقِيمُوا الْوَزْنَ بِالْقِسْطِ وَلاَ تُخْسِرُوا الْمِيزَانَ Тарозини адолат билан тутинглар ва тортишда камайтиришга ўтманглар (55/Ар-Роҳман 9) оятларида келган خُسْرَان калимаси эса, тарози/ўлчовда адолатга риоя қилишга ва олаётганларида тарозида ноҳақлик қилишдан сақланишга ишора бўлиши мумкин.
Бу, қиёматда тарозисининг зиёнга учрашига олиб келмайдиган ва у ҳақида: وَمَنْ خَفَّتْ مَوَازِينُهُ Кимнинг тарозилари енгил келса (7/Аъроф 9) сўзида айтилганидек дейилишига сабаб бўлмайдиган ишларни қилишга/олишга ишора ҳам бўлиши мумкин. Ҳар икки маъно ҳам бир-бирини тақозо қилади. Аллоҳ таолонинг Қуръонда зикр этган ҳар бир خُسْرَان шу охирги маънодадир; дунёвий фойдалар ва инсоний тижоратга оид хусрон/зарар, зиён эмас.