خ ل ط
Х-л-т
خَلْط — икки ёки ундан ортиқ нарсанинг қисмларини аралаштиришдир. Аралаштириладиган бу икки нарса суюқ ёки қаттиқ, ёхуд бири суюқ, бошқаси қаттиқ бўлиши мумкин. Бу مَزْج сўзининг маъносидан кўра кенгроқ қамровлидир. Шунинг учун бир нарса аралашганда اِخْتَلَطَ الشَّيْءُ дейилади. Аллоҳ буюради: فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ اْلأرْضِ Ўша ернинг турли ўсимликлари у билан бир-бирига қоришди (10/Юнус 24). Дўст/ўртоқ, қўшни ва шерик учун خَلِيط ишлатилади. Фиқҳдаги خَلِيطَان [халийтон] ҳам шу ўзакдандир. Аллоҳ буюради: وَإِنَّ كَثِيراً مِنَ الْخُلَطَاء لَيَبْغِي بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ Дарҳақиқат, дўстларнинг кўпи бир-бирларининг ҳақларига тажовуз қиладилар (38/Сод 24). خَلِيط сўзи ҳам бир киши учун, ҳам жамоа учун ишлатилади. Шоир бундай дейди:
بَانَ الْخَلِيطُ وَلَمْ يَأْوَوْا لِمَنْ تَرَكُوا
147- Халийт айрилди ва улар ташлаб кетганларига қайтмадилар.
Аллоҳ буюради: خَلَطُوا عَمَلاً صَالِحاً وَآخَرَ سَيِّئاً Солиҳ бир амални бошқа бир ёмонга аралаштирдилар (9/Тавба 102), яъни баъзан буни қиладилар, баъзан бошқасини. أخْلَطَ فُلاَن فِي كَلاَمِهِ Фалончи ўз сўзи орасига бошқанинг сўзини қўшди деганидир. أخْلَطَ الْفَرَسُ فِي جَرْيِهِ От юришида оҳангдор эмас, оқсоқланиб юрди деганидир. Бу унинг юришидаги нуқсонни киноя йўли билан баён қилмоқда.