خ و ف
Х-в-ф
خَوْف яъни, қўрқув — гумонга ёки илмга асосланган бир белгидан келиб чиқиб, номатлуб бир нарсанинг рўй беришини кутишдир. Худди رجَاء ва طَمَع сўзлари гумонга ёки илмга асосланган бир белгидан келиб чиқиб, матлуб бир нарсанинг рўй беришини кутиш маъносини англатгани каби.
خَوْف (Қўрқув) сўзининг зидди — أمْن (хотиржамлик) сўзидир. Бу ҳам дунёвий, ҳам ухравий ишларда ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَيَرْجُونَ رَحْمَتَهُ وَيَخَافُونَ عَذَابَهُ Унинг раҳматидан умид қиладилар ва азобидан қўрқадилар (17/Исро 57); وَكَيْفَ أخَافُ مَا أَشْرَكْتُمْ وَلاَ تَخَافُونَ أَنَّكُمْ أشْرَكْتُمْ بِاللّهِ Сизлар Аллоҳга ширк келтиришдан қўрқмайсизлар-у, мен сизлар ширк келтирган нарсалардан қандай қўрқай (6/Анъом 81); تَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفاً وَطَمَعاً Ёнбошларини ётоқлардан ажратиб турадилар, қўрқиб ва умид қилиб Роббиларига дуо қиладилар (32/Сажда 16); وَإِنْ خِفْتُمْ ألاََّ تُقْسِطُوا Агар адолат қилолмасликдан қўрқсангиз (4/Нисо 3); وَإِنْ خِفْتُمْ شِقَاقَ بَيْنِهِمَا Агар икковларининг ораси бузилишидан қўрқсангиз (4/Нисо 35); бу оятдаги, خِفْتُمْ сўзи «билсангиз» деб изоҳланган. Унинг ҳақиқий маъноси эса, вазиятни билганингиздан ичингизга бир қўрқув тушса шаклидадир.
Аллоҳдан қўрқишдан мақсад — дастлаб ақлга келадиган маънодаги чўчиш, шердан қўрқиш каби бир нарса эмас. Балки, бундан мақсад — гуноҳлардан узоқ туриш ва У буюрган нарсаларни ихтиёр этиб, адо этишдир. Шунинг учун, дейилган. Аллоҳ таолодан қўрқишга тарғиб қилиш ҳам, Ундан сақланишга тарғиб қилишдир. (39/Зумар 16) сўзи ҳам шу маънададир (3/Оли Имрон 175); яъни, ҳар қандай шайтоннинг амрига бўйсунманг, Аллоҳнинг амрига бўйсунинг. (19/Марям 5) сўзидаги қўрқув эса — уларнинг шариатга бўйсунмасликлари, диннинг низомини сақламасликларига оид бир хавотирдир. Баъзи жоҳиллар гумон қилгани каби, мол-мулкига ворис бўладиган кимсасининг йўқлиги эмас. Дунёвий ҳунарлар Пайғамбарлар (сав) титрайдиган нарсалардан кўра арзимасроқдир. (16/Наҳл 47).