ف ت ر
Ф-т-р
فُتُور : Ғазабдан кейинги сокинлик, қаттиқликдан кейинги юмшоқлик, кучдан кейинги заифликдир. Аллоҳ буюради: يَا أَهْلَ الْكِتَابِ قَدْ جَاءَكُمْ رَسُولُنَا يُبَيِّنُ لَكُمْ عَلَى فَتْرَةٍ مِنَ الرُّسُلِ : Эй аҳли китоб! Пайғамбарларнинг ораси узилган бир пайтда сизларга ҳақиқатларни баён қилувчи Элчимиз келди (5/Моида 19); яъни, пайғамбарлар келишидан холи бўлган бир даврда. يُسَبِّحُونَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ لَا يَفْتُرُونَ : Кечаю кундуз, ҳеч тўхтамасдан тасбеҳ айтадилар (21/Анбиё 20); яъни ибодат қилишдаги ғайрат-шижоатларига танаффус бермайдилар.
Пайғамбар (сав) шундай деганлари ривоят қилинади: لِكُلِّ عَالِمٍ شِرَّةٌ وَلِكُلِّ شِرَّةٍ فَتْرَةٌ فَمَنْ فَتَرَ إِلَى سُنَّتِي فَقَدْ نَجَا وَإِلاَّ فَقَدْ هَلَكَ : Ҳар бир олимнинг қизғин ҳаяжон ҳолати бўлади; ҳар бир ҳаяжоннинг эса бир фатрат даври бўлади. Ким менинг суннатимда хотиржамлик топса нажот топади, акс ҳолда ҳалок бўлади. Бу ҳадис қуйидаги сўзга ишорадир: “Ботилнинг жонланадиган бир даври бор, сўнгра йўқолиб кетади. Лекин ҳақнинг шундай устунлиги борки, у на хор бўлади, на камаяди.” مَنْ فَتَرَ إِلَى سُنَّتِي сўзи, “ سَكَنَ إِلَيْهَا /ким суннатим билан хотиржамлик топади” маъносидадир. اَلطَّرْفُ الْفَاتِرُ : Чиройли кўринадиган майин нигоҳ. فِتْر : Бош бармоқ билан кўрсаткич бармоқ учлари орасидаги масофа. فَتَرْتُهُ بِفِتْرِي وَشَبَرْتُهُ بِشِبْرِي : Уни қаричим билан ўлчадим, дейилади.