ف ر ع
Ф-р-ъ
فَرْعُ الشَّجَرِ : Дарахтнинг шохи. Кўплиги فُرُوع шаклида келади. Аллоҳ буюради: أَصْلُهَا ثَابِتٌ وَفَرْعُهَا فِي السَّمَاءِ : Илдизи мустаҳкам, шохлари осмонга йўналган дарахт (14/Иброҳим 24). فَرْع сўзи икки жиҳатдан баҳоланади:
Биринчиси, узунлик жиҳатидан. Бу маънода шундай дейилади: فَرَعَ كَذَا : Фалон нарса узайди. Юқорида бўлгани учун бошдаги сочга ҳам فَرْع дейилади. رَجُلٌ أَفْرَعُ : Сочли эркак; اِمْرَأَةٌ فَرْعَاءُ : Сочли аёл, дейилади. فَرَّعْتُ الْجَبَلَ : Тоғнинг тепа қисмига чиқдим, فَرَعْتُ رَأْسَهُ بِالسَّيْفِ : Унинг бошини қилич билан юқорига кўтардим; تَفَرَّعْتُ فِي بَنِي فُلاَنٍ : Фалончиларнинг нуфузли зодагонларидан бири билан уйландим.
Иккинчиси, кенглик жиҳатидан. Бу маънодан шундай дейилади: تَفَرَّعَ كَذَا : Фалон нарса қисмларга бўлинди/шохланди; فُرُوعُ الْمَسْأَلَةِ : Масаланинг тафсилотлари. فُرُوعُ الرَّجُلِ : Кишининг фарзандлари.
فِرْعَوْن : Ажамий [араб ўзагидан бўлмаган] исмдир. Бу исмнинг ёмонлик маъноси эътиборга олиниб, Фиръавн қилган ишни қиладиган кишига; تَفَرْعَنَ فُلاَنٌ : Фалон киши фиръавнлашди, дейилади. Худди أَبْلَسَ وَتَبَلَّسَ : Фалон киши иблислашди, дейилгани каби. Бу маънодан ҳаддан ошган кишиларга فَرَاعِنَة /Фиръавнлар ва أَبَالِسَة /Иблислар дейилади.