ف س ق
Ф-с-қ
فَسَقَ فُلاَنٌ : Фалончи киши шариат чегарасидан ташқарига чиқди. Бу сўз арабларнинг қуйидаги сўзидан келиб чиққан: فَسَقَ الرُّطَبُ : Хўл хурмо пўстлоғидан ташқарига чиқди. فِسْق сўзи كُفْر сўзидан кўра кенгроқ маънога эга. Оз бўладими, кўп бўладими, ҳар қандай гуноҳ билан فِسْق содир бўлади; лекин фиск кўп гуноҳ билан содир бўлиши машҳурдир. Фосиқ сўзи кўпроқ диний ҳукмларга боғланиб, уларни иқрор қилганидан кейин уларнинг барчасини ёки бир қисмини бузган киши учун ишлатилади. Агар асл эътибори билан кофир кишига фосиқ дейилса, бу унинг ақл ва фитрат тақозо қилган ҳукмни бузгани сабаблидир. Аллоҳ буюради: فَفَسَقَ عَنْ أَمْرِ رَبِّهِ : Роббисининг амридан ташқарига чиқди (18/Каҳф 50); فَفَسَقُوا فِيهَا : У ерда фосиқлик қиладилар (17/Исро 16); وَأَكْثَرُهُمُ الْفَاسِقُونَ : Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир (3/Оли Имрон 110); وَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ : Улар фосиқ бўлганлардир (24/Нур 4); أَفَمَنْ كَانَ مُؤْمِنًا كَمَنْ كَانَ فَاسِقًا : Иймон келтирган киши, фосиқ бўлган киши каби бўладими? (32/Сажда 18); وَمَنْ كَفَرَ بَعْدَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ : Ким бундан кейин куфр келтирса, бас, ана ўшалар айнан фосиқлардир (24/Нур 55); яъни Аллоҳнинг неъматини яширган киши, Унинг итоатидан ташқарига чиққан бўлади. وَأَمَّا الَّذِينَ فَسَقُوا فَمَأْوَاهُمُ النَّارُ : Фосиқлик қилган кимсаларнинг масканлари дўзахдир (32/Сажда 20); وَالَّذِينَ كَذَّبُوا بِآَيَاتِنَا يَمَسُّهُمُ الْعَذَابُ بِمَا كَانُوا يَفْسُقُونَ : Оятларимизни ёлғонга чиқарганлар, фосиқлик қилганлари учун азобга дучор бўладилар (6/Анъом 49); وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ : Аллоҳ фосиқ қавмни ҳидоятга бошламас (5/Моида 108); إِنَّ الْمُنَافِقِينَ هُمُ الْفَاسِقُونَ : Мунофиқлар айнан фосиқлардир (9/Тавба 67); كَذَلِكَ حَقَّتْ كَلِمَةُ رَبِّكَ عَلَى الَّذِينَ فَسَقُوا أَنَّهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ : Шундай қилиб, фосиқ бўлганларнинг иймон келтирмасликлари ҳақида Роббингнинг айтган сўзи ҳақ бўлиб чиқди (10/Юнус 33).
Аллоҳ таоло мана бу оятда фискнинг қаршисига иймонни қўйган: أَفَمَنْ كَانَ مُؤْمِنًا كَمَنْ كَانَ فَاسِقًا : Иймон келтирган киши, фосиқ бўлган киши каби бўладими? (32/Сажда 18). Фосиқ кофирдан, золим эса фосиқдан кўра кенгроқ маънога эга. وَالَّذِينَ يَرْمُونَ الْمُحْصَنَاتِ ثُمَّ لَمْ يَأْتُوا بِأَرْبَعَةِ شُهَدَاءَ فَاجْلِدُوهُمْ ثَمَانِينَ جَلْدَةً وَلَا تَقْبَلُوا لَهُمْ شَهَادَةً أَبَدًا وَأُولَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ : Иффатли аёлларни зинокорликда айблаб, кейин бу борада тўртта гувоҳ келтира олмаганларни саксон дарра уринглар ва бундан кейин уларнинг гувоҳликларини ҳеч қачон қабул қилманглар. Улар фосиқ бўлганлардир (24/Нур 4).
Сичқонга فُوَيْسِقَة дейилиши, унинг ёмон ва нопок эканига бўлган ишонч сабаблидир. Баъзилар эса унинг бундай номланиши, у ўз инидан кетма-кет чиқиб турганидан деб айтадилар. Пайғамбар (сав) шундай деганлар: اُقْتُلُوا الْفُوَيْسِقَةَ فَإِنَّهَا تُوهِي السِّقَاءَ وَتَضْرِمُ الْبَيْتَ عَلَى أَهْلِهِ : Сичқонни ўлдиринглар; чунки у сув идишини тешади ва уйни, аҳли устига ёндиради. Ибнул-Аъробий шундай дейди: Арабларнинг сўзларида инсонни сифатловчи فَاسِق сўзи эшитилмаган. Улар шундай деганлар: فَسَقَتِ الرُّطَبَةُ عَنْ قِشْرِهَا : Хўл хурмо пўстлоғидан ташқарига чиқди.