ف ر ر
Ф-р-р
فَرّ сўзининг асл маъноси ҳайвоннинг тишларини текширишдан иборат. فَرَرْتُ فِرَارًا : Ҳайвоннинг тишларини текширдим, дейилади. Ушбу ибора ҳам шу маънодан келиб чиққан: فَرَّ الدَّهْرُ جَذَعًا : Замон бошига қайтди. اِفْتِرَار : Кулгидан тишларнинг кўриниб туришидир. فَرَّ عَنِ الْحَرْبِ فِرَارًا : Урушдан қочди. Аллоҳ буюради: فَفَرَرْتُ مِنْكُمْ : Сизлардан қочдим (26/Шуъаро 21); فَرَّتْ مِنْ قَسْوَرَةٍ : Шердан қочганлар (74/Муддассир 51); فَلَمْ يَزِدْهُمْ دُعَائِي إِلَّا فِرَارًا : Даъватим фақат уларнинг қочишларини зиёда қилди (71/Нуҳ 6); لَنْ يَنْفَعَكُمُ الْفِرَارُ إِنْ فَرَرْتُمْ مِنَ الْمَوْتِ أَوِ الْقَتْلِ : Агар ўлишдан ё ўлдирилишдан қочсангизлар, қочиш сизларга асло фойда бермайди (33/Аҳзоб 16); فَفِرُّوا إِلَى اللَّهِ : Аллоҳ томон қочинглар (51/Зориёт 50).
أَفْرَرْتُهُ : Уни қочирдим/унинг қочишига сабаб бўлдим. رَجُلٌ فَرٌّ وَفَارٌّ : Қочувчи одам. مَفَرّ : Қочиш жойи, вақти ва қочишнинг ўзи. أَيْنَ الْمَفَرُّ : Қочадиган жой/вақт/қочиш қаерда? (75/Қиёмат 10) ояти ҳар уч маънога ҳам келиши мумкин.