ف ز ع
Ф-з-ъ
فَزَع : Қўрқув соладиган бирор нарса сабабли инсонда пайдо бўладиган тортилиш ва чўчиш маъносидадир. Бу сўз جَزَع /саросимага тушмоқ тушунчасининг маъно доирасига киради. خِفْتُ مِنَ اللهِ : Аллоҳдан қўрқдим, дейилгани каби, فَزِعْتُ مِنَ اللهِ дейилмайди. لَا يَحْزُنُهُمُ الْفَزَعُ الْأَكْبَرُ : Уларни ул энг катта қўрқув хафа қилмайди (21/Анбиё 103); яъни, жаҳаннамга кириш қўрқуви уларни хафа қилмайди. وَيَوْمَ يُنْفَخُ فِي الصُّورِ فَفَزِعَ مَنْ فِي السَّمَاوَاتِ وَمَنْ فِي الْأَرْضِ إِلَّا مَنْ شَاءَ اللَّهُ : Сурга пуфланадиган кунда; Аллоҳ хоҳлаган зотлардан бошқа осмонлардаги кимсалар ҳам, ердаги кимсалар ҳам қўрқув ичида қоладилар (27/Намл 87); مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ خَيْرٌ مِنْهَا وَهُمْ مِنْ فَزَعٍ يَوْمَئِذٍ آَمِنُونَ : Ким бир яхшилик билан келса; унга ундан ҳам яхшироғи бордир. Улар ўша куннинг қўрқувидан омонда бўладилар (27/Намл 89); حَتَّى إِذَا فُزِّعَ عَنْ قُلُوبِهِمْ: (34/Сабаъ 23); яъни, ниҳоят уларнинг қалбларидан қўрқув кетказилганда. Қўрқувга тушган киши бировдан ёрдам сўраганда; فَزِعَ إِلَيْهِ дейилади. فَزِعَ لَهُ : Унга ёрдам берди. Шоир шундай дейди:
كُنَّا إِذَا مَا أَتَانَا صَارِخٌ فَزِعٌ -351
351- Биз, бизга қўрққан ҳолда дод солувчи бир киши келганда.
Яъни, қўрқувга тушиб дод солувчи бирор киши бизга келганда. Шеърдаги فَزِع сўзининг مُسْتَغِيث /ёрдам сўровчи деб изоҳланиши эса, فَزَع лафзининг эмас, балки шеърдан кўзланган маънонинг изоҳидир.