خ ت م
Х-т-м
خَتْم ва طبْع тушунчалари икки хил тарзда ишлатилади.
Биринчиси: َخَتَمْتُ ва طَبَعْتُ феълларининг масдари бўлиб, узук ва тамғанинг нақши каби бир нарсанинг таъсирини ифодалайди.
Иккинчиси: нақшдан ҳосил бўлган асарнинг ўзини ифодалайди. Бир нарсани мустаҳкамлаш ва муҳофаза остига олиш маъносида ишлатилиши ҳам учрайди; чунки китобларга ва эшикларга босилган муҳр уларнинг сақланиши ва ишончли қилиб қўйилиши маъносини ҳам ташигани сабабли шу тушунча билан ифодаланган. Аллоҳ буюради: خَتَمَ اللّهُ عَلَى قُلُوبِهمْ Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйган (2/Бақара 7); وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ Унинг қулоғи ва қалбини муҳрлаб қўйгани (45/Жосия 23).
Баъзан эса ҳосил бўлган нақш асос қилиниб, бир нарсадан бирор таъсирнинг ҳосил бўлиши маъносида ишлатилади. Баъзан эса бир ишнинг охирига келишни, охирига етишни англатади. Шу маънода خَتَمْتُ اْلقُرْآنَ Қуръонни хатм қилдим, яъни уни ўқиб охирига етдим, дейилиши ҳам шундандир. Шунга кўра, خَتَمَ اللّهُ عَلَى قُلُوبِهمْ Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйган (2/Бақара 7) ва قُلْ أَرَأيْتُمْ إِنْ أخَذَ اللّهُ سَمْعَكُمْ وَأبْصَارَكُمْ وَخَتَمَ عَلَى قُلُوبِكُم Айт: агар Аллоҳ қулоқларингизни кар, кўзларингизни кўр қилиб қўйса ва қалбларингизга муҳр урса (6/Анъом 46) оятлари эса, Аллоҳ жорий қилган одатга ишорадир.
Бу шуни англатадики, инсон охир-оқибат ботил эътиқодга ёки зарарли ишни қилишга берилиб, ҳеч қандай тарзда ҳаққа қайтиб қарамайдиган бўлса, бу танлови унинг гуноҳларини чиройли кўришига олиб келади. Шундай қилиб, Аллоҳ ҳам унинг қалбини муҳрлаб қўйган бўлади, деганидир. Мана: أُولَـئِكَ الَّذِينَ طَبَعَ اللّهُ عَلَى قُلُوبِهِمْ وَسَمْعِهِمْ وَأَبْصَارِهِمْ Ана ундай кимсаларнинг қалбларини, қулоқларини, кўзларини Аллоҳ муҳрлаб қўйган (16/Наҳл 108) сўзи шуни англатади.
Аллоҳ таолонинг: وَلاَ تُطِعْ مَنْ أغْفَلْنَا قَلْبَهُ عَنْ ذِكْرِنَا Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйган кимсаларнинг ҳавасларига эргашма (18/Каҳф 28) сўзида ишлатилган إِغْفَال иғфол истиораси; وَجَعَلْنَا عَلَى قُلُوبِهِمْ أكِنَّةً أنْ يَفْقَهُوهُ Биз уларнинг қалбларини, Қуръонни англамасликлари учун тўсиқ бўладиган тарзда пардаладик (6/Анъом 25) сўзида зикр этилган كِنُّ истиораси ва: وَجَعَلْنَا قُلُوبَهُمْ قَاسِيَةً Ва қалбларини қаттиқ қилиб қўйдик (5/Моида 13) сўзида ишлатилган قَسَاوَة қасоват/қаттиқлашиш истиораси ҳам ҳаммаси шу маънодадир.
ал-Жуббоий айтади: Аллоҳ кофирларнинг қалблари узра бир муҳр қўядики, бу фаришталар учун бир хил белги бўлиб, улар уларга дуо қилмасинлар. Бу жиддий қабул қилинадиган фикр эмас; чунки, агар бу ёзув моддий, кўзга кўринадиган нарса бўлса, жарроҳлар уни кўрган бўлишлари керак эди; агар моддий бўлмай, мавҳум нарса бўлса, фаришталар уларнинг эътиқодларини билганлари учун бундай белгига эҳтиёж сезмаган бўлардилар.
Баъзилар: қалбларини муҳрлаши — Аллоҳ таолонинг у иймон келтирмаслигига гувоҳлик беришидир, деганлар. Аллоҳ таолонинг: اَلْيَوْمَ نَخْتِمُ عَلَى أَفْوَاهِهِمْ Бу кунда уларнинг оғизларига муҳр урамиз (36/Ёсин 65) сўзи эса, уларни сўзлашдан ман қиламиз; гапира олмайдилар, деганидир. وَخَاتَمَ النَّبِيِّينَ Пайғамбарларнинг охиргисидир (33/Аҳзоб 40) ибораси, пайғамбарликни тугатиши, келиши билан пайғамбарликни якунлаши маъносини англатади.
Аллоҳ таолонинг: خِتَامُهُ مِسْكٌ Унинг охири (таги) мушкдир (83/Мутоффифун 26) сўзидаги خِتَامُهُ сўзи ҳақида дейиладики; бу — ўзи билан муҳр босиладиган нарсадир. Яъни, тамғаланадиган. Лекин, бунинг маъноси: ичиш тўхтайдиган ва ичилиши охирига етадиган; яъни: унинг қолдиғи покликда мушк кабидир. Мушк билан муҳрланади; яъни, тамғаланади, деганларнинг фикри эса, жиддий қабул қилинмайди; зеро, бу ҳолда ичкиликнинг бевосита ўзи ширин/пок бўлиши керак бўлади. Унинг охири ширинлик билан тугашига келсак, бу унга фойда бермайди. Ўзи ширин бўлмагач, охирининг ширин бўлиши унга ҳеч қандай фойда келтирмайди.