خ ل ف
Х-л-ф
خَلْف сўзи, «олд, илгари» маъносидаги قُدَّام сўзининг зиддидир. Аллоҳ буюради: يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ У бандаларининг қилганларини ҳам, қиладиганларини ҳам билади (2/Бақара 255); لَهُ مُعَقِّبَاتٌ مِنْ بَيْنِ يَدَيْهِ وَمِنْ خَلْفِهِ Инсонни олдидан ва орқасидан кузатиб юрувчи (фаришталар) бордир (13/Раъд 11); فَالْيَوْمَ نُنَجِّيكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنْ خَلْفَكَ آيَةً Бугун сендан кейин келгувчиларга ибрат бўлсин деб жонсиз баданингни бузилишдан сақлаб қоламиз (10/Юнус 92). خَلَفَ феъли эса تَقَدَّمَ [олдинга ўтди] ва سَلَفَ [олдин келди] феълининг зиддидир.
مُتَأخِّر орқада қолувчи бўлиб, ўрнининг камчилиги сабабли خَلْف деб аталади. Шунинг учун اَلْخَلْفُ الرَّدِيءُ [ортда қолган, қийматсиз]. Аллоҳ буюради: فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ Уларнинг ортидан ўринларига бошқа бир авлод ўтди (7/Аъроф 169). Шунинг учун: سَكَتَ ألْفًا وَنَطَقَ خَلْفًا Минг марта сукут сақлади ва ярамас гапирди (кўп сукут сақлади, лекин гапирганда бор ишни бузиб қўйди) дейилади, яъни сўзнинг қийматсизини айтди. Инсоннинг орқасидан овоз билан чиқадиган елга ҳам خُلْفَة дейилади. Сўзи бузилган ёки асли бузуқ бўлган киши учун ҳам шундай дейилади.
تَخَلَّفَ فُلاَنٌ فُلاَناً ибораси, бировдан кейин келишни ва унинг ўрнига ўтишни ҳам англатади. Бунинг масдари касра билан айтиладиган خِلاَفة сўзидир. «Ҳо» ҳарфининг фатҳа билан ўқилиши эса бузилишни англатади. Шунинг учун خَلَفَ خَلاَفَة فَهُوَ خَالِف ҳам тубан ва қийматсиз кимса деганидир. Кейин келганнинг қийматсизи خَلْف деб аталади. فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أضَاعُوا الصَّلاَةَ Уларнинг ўрнига намозни зое қилган авлодлар ўтди (19/Марям 59).
Бировнинг ўрнига ўтиб, унинг ўрнини тўлдирганга ҳам خَلَف деб ном берилади. خِلْفة эса, ҳар бири бошқасининг ўрнини босиб турадиган тартибдир. Аллоҳ буюради: وَهُوَ الَّذِي جَعَلَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ خِلْفَةً У кеча ва кундузни бир-бирига кетма-кет қилиб қўйгандир (25/Фурқон 62). «Уларнинг иши خِلْفَة тарзидадир» дейилади, яъни бир-бирининг ортидан келадилар деганидир. Шоир шундай дейди:
بِهَا اْلعِينُ وَاْلآرَامُ يَمْشِينَ خِلْفَةً
148- У ерда ал-Ъийн ва ал-Аром бор; кетма-кет юрадилар.
أصَابَتْهُ خِلْفَة ифодаси, қорин оғриғига чалиниш ва кўп юришдан киноядир. خَلَفَ فُلاَنٌ فُلاَناً унинг ўрнига иш кўрди деганидир. Бу у билан бирга ҳам, ундан кейин ҳам бўлиши мумкин. Аллоҳ буюради: وَلَوْ نَشَاءُ لَجَعَلْنَا مِنْكُمْ مَلاَئِكَةً فِي اْلأرْضِ يَخْلُفُونَ Агар хоҳласак, ер юзида сизнинг ўрнингизга фаришталар яратардик-да, сўнг улар сизнинг ўрнингизга ўтардилар (43/Зухруф 60).
خِلاَفَة сўзи, бошқа биров номидан унинг вазифасини зиммага олишни англатади. Бу ё ўрнига вазифа бажариладиган кишининг ҳозир бўлмагани, ёки вафоти, ёхуд вазифасини бажаришдан ожиз қолгани, ёки бўлмаса ўринбосар қилинган кишини улуғлаш сабабли амалга оширилади. Аллоҳ таоло мана шу охирги ҳолатга кўра дўстларини ер юзида халифа қилгандир. Аллоҳ буюради: هُوَ الَّذِي جَعَلَكُمْ خَلاَئِفَ فِي اْلأرْضِ Сизларни ер юзида халифалар қилган Зот (35/Фотир 39); وَهُوَ الَّذِي جَعَلَكُمْ خَلاَئِفَ اْلأرْضِ Сизни ер юзининг халифалари қилган Зот Удир (6/Анъом 165); وَيَسْتَخْلِفُ رَبِّي قَوْماً غَيْرَكُمْ Роббим сиздан ўзга бир қавмни халифа қилади (11/Ҳуд 57).
خَلاَئِف сўзи خَلِيفَة ’нинг кўплигидир; خُلَفَاء эса, خَلِيف сўзининг кўплигидир. Аллоҳ буюради: يَا دَاوُودُ إِنَّا جَعَلْنَاكَ خَلِيفَةً فِي اْلأرْضِ Эй Довуд! Биз сени ер юзида халифа (ҳукмдор) қилдик (38/Сод 26); وَجَعَلْنَاهُمْ خَلاَئِفَ Биз ҳам уларни халифалар қилдик (10/Юнус 73); جَعَلَكُمْ خُلَفَاء مِنْ بَعْدِ قَوْمِ نُوحٍ Аллоҳ сизни Нуҳ қавмидан кейин қолган халифлар қилди (7/Аъроф 69).
اِخْتِلاَف ва مُخَالَفَة ҳар бир кишининг хатти-ҳаракат ёки сўзда бошқаси тутган йўлдан фарқли йўлни тутишидир.
خِلاَف сўзи, ضِدّ сўзидан кўра умумийроқдир. Зеро, ҳар икки зид нарса бир-биридан фарқли бўлади, аммо ҳар икки фарқли нарса доим бир-бирига зид бўлавермайди. Одамларнинг сўздаги фарқлари баъзан низога сабаб бўлгани учун ихтилоф тушунчаси гоҳида истиора йўли билан مُنَازَعَة (келишмовчилик) ва مُجَادَلَة (тортишув) учун ҳам ишлатилади.
Аллоҳ буюради: فَاخْتَلَفَ اْلأحْزَابُ Турли гуруҳлар ихтилофга тушдилар (19/Марям 37); وَلاَ يَزَالُونَ مُخْتَلِفِينَ Улар доимо ихтилоф ичидадирлар (11/Ҳуд 118); وَاخْتِلاَفُ أَلْسِنَتِكُمْ وَألْوَانِكُمْ Тилларингиз ва рангларингизнинг турли туман бўлиши (30/Рум 22); عَمَّ يَتَسَاءلُونَ عَنِ النَّبَإِ الْعَظِيمِ الَّذِي هُمْ فِيهِ مُخْتَلِفُونَ Улар бир-бирларидан нима ҳақида сўрашмоқдалар? Ўша улуғ хабар ҳақидами? Улар унинг ҳақида ихтилофга тушганлар (78/Набаъ 1-3); إِنَّكُمْ لَفِي قَوْلٍ مُخْتَلِفٍ Сизлар, шубҳасиз, қарама-қарши сўздасизлар (51/Зориёт 8); مُخْتَلِفاً ألْوَانُهُ Ранглари турли бўлган (16/Наҳл 13).
وَلاَ تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءهُمُ الْبَيِّنَاتُ Ўзларига очиқ-ойдин оятлар келганидан кейин бўлиниб, тўқнашувга тушган кимсалар каби бўлманглар (3/Оли Имрон 105); فَهَدَى اللّهُ الَّذِينَ آمَنُوا لِمَا اخْتَلَفُوا فِيهِ مِنَ الْحَقِّ بِإِذْنِهِ Шу орада Аллоҳ Ўз изни билан мўминларни, кофирлар устида ихтилофга тушган ҳақиқат томон ҳидоят қилди (2/Бақара 213); وَمَا كَانَ النَّاسُ إِلاَّ أُمَّةً وَاحِدَةً فَاخْتَلَفُوا Барча одамлар ягона бир умматдан иборат эди, сўнг ихтилофга тушдилар (10/Юнус 19) لَقَدْ بَوَّأْنَا بَنِي إِسْرَائِيلَ مُبَوَّأ صِدْقٍ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ فَمَا اخْتَلَفُوا حَتَّى جَاءَهُمُ الْعِلْمُ إِنَّ رَبَّكَ يَقْضِي بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُوا فِيهِ يَخْتَلِفُونَ Ҳақиқатан, Биз бани Исроилни омонли бир юртга жойлаштирдик. Уларга покиза ризқлар ато этдик. Уларга илм келгунга қадар ихтилофга тушмаган эдилар. Шубҳасиз, Роббинг қиёмат куни улар ихтилофга тушган нарсалар ҳақида ораларида ҳукм чиқаради (10/Юнус 93)
وَلَيُبَيِّنَنَّ لَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ مَا كُنْتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ Аллоҳ сизни бу йўл билан синовдан ўтказади. Қиёмат куни ораларингиздаги ихтилоф мавзуларини сизга баён қилиб беради (16/Наҳл 92); لِيُبَيِّنَ لَهُمُ الَّذِي يَخْتَلِفُونَ فِيهِ Одамлар орасидаги ихтилофли масалалар Аллоҳ томонидан ойдинлаштирилсин (16/Наҳл 39); وَإِنَّ الَّذِينَ اخْتَلَفُوا فِي الْكِتَابِ Бу китоб хусусида фикр ихтилофига тушганлар (2/Бақара 176); дейиладики: خَلَفُوا феълининг маъноси орқада қолдилар деганидир; худди كَسَبَ яхшилик касб этди ва اِكْتَسَبَ ёмонлик касб этди феъллари каби.
Баъзилар эса: «Улар Аллоҳ таоло нозил қилмаган бир қатор нарсаларни китобга аралаштирдилар» дейишган. Аллоҳ таолонинг: لاَخْتَلَفْتُمْ فِي الْمِيعَادِ Бу тарзда учрашолмасдингиз (8/Анфол 42) деган сўзида келган феъл эса, خِلاَف ихтилофга тушмоқ, ҳамда خِلْف кетма-кет келмоқ маъносида бўлиши мумкин. وَمَا اخْتَلَفْتُمْ فِِيهِ مِنْ شَيْءٍ فَحُكْمُهُ إِلَى اللَّهِ Ихтилоф қилган ҳар қандай масалангизда ҳукм чиқариш Аллоҳга оиддир (42/Шуро 10);فَأَحْكُمُ بَيْنَكُمْ فِيمَا كُنْتُمْ فِيهِ تَخْتَلِفُونَ Мен сизлар ихтилоф қилган нарсаларда ораларингизда ҳукм чиқараман (3/Оли Имрон 55); إِنَّ فِي اخْتِلاَفِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ Тун ва куннинг кетма-кет келишида (10/Юнус 6); яъни ҳар бири бошқасининг ортидан келиши ва бир-бирларини таъқиб қилишидир.
خُلْف эса, берган сўзига хилоф иш тутишдир. وَعَدَنِي فَأَخْلَفَنِي Менга ваъда берди, аммо уни бажармади, яъни ваъда қилганининг аксини қилди. بِمَا أَخْلَفُوا اللّهَ مَا وَعَدُوهُ Аллоҳга берган ваъдаларига хилоф қилганлари сабабли (9/Тавба 77); إِنَّ اللّهَ لاَ يُخْلِفُ الْمِيعَادَ Шубҳасиз, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди (13/Раъд 31); فَأخْلَفْتُم مَوْعِدِي Менга берган ваъдангизга хилоф қилдингиз (20/Тоҳо 86); قَالُوا مَا أخْلَفْنَا مَوْعِدَكَ بِمَلْكِنَا «Бизлар сенга берган ваъдамизга ўз ихтиёримиз билан хилоф қилмадик», – дедилар (20/Тоҳо 87).
أخْلَفْتُ فُلاَنًا Фалончини орқада қолган ҳолда топдим. إِخْلاَف бир кишидан кейин бошқасига сув беришдир. أخْلَفَ الشَّجَر дарахт баргини тўккандан сўнг яна кўкарди деганидир. Моли зое бўлган кишига أخْلَفَ اللهُ عَلَيْكَ дейиладики, Аллоҳ сенга унинг ўрнини тўлдирадиганини берсин, деганидир. خَلَفَ اللهُ عَلَيْكَ дейими эса сенга ундан бир халифа бўлди маъносини англатади. لاَ يَلْبَثُونَ خَلْفَكَ Сендан кейин қола олмаслар (17/Исро 76); яъни, сендан кейин.
Бу сўз خِلاَفَكَ тарзида ҳам ўқилганки, «сенга мухолиф ҳолда» маъносини англатади. Аллоҳ таолонинг: أوْ تُقَطَّعَ أيْدِيهِمْ وَأرْجُلُهُم منْ خِلاَفٍ Ёки қўл-оёқларининг қарама-қарши кесилиши (5/Моида 33) деган сўзи эса, бири ўнгдан, бошқаси чапдан деганидир.
خَلَّفْتهُ : сўзи эса «уни ортимда қолдирдим» маъносини англатади. فَرِحَ الْمُخَلَّفُونَ بِمَقْعَدِهِمْ خِلاَفَ رَسُولِ اللّهِ Ортда қолдирилганлар Аллоҳнинг Расулига хилоф қилиб ўтиришларидан хурсанд бўлдилар (9/Тавба 81); яъни мухолифлик қилган ҳолда. وَعَلَى الثَّلاَثَةِ الَّذِينَ خُلِّفُوا Ҳукмлари кечиктирилган ўша уч кишининг ҳам (9/Тавба 118); Жангдан ортда қолганларга айт (48/Фатҳ 16).