خ ر ب
Х-р-б
Эскирган, титилган, вайронликка юз тутган жойлар учун خَرِبَ اْلَمَكَانُ خَرَابًا дейилади, яъни қаровсизликдан бузилиб-тўкилган деганидир ва бу маъноси билан феъл обод бўлишнинг зиддини ифодалашда ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَسَعَى فِي خَرَابِهَا Уларни хароб қилишга ҳаракат қилганлардан (2/Бақара 114). Худди шунингдек أخْرَبَهُ ва خَرَّبَهُ феъллари ҳам бузиш ва вайрон қилиш маъносида ишлатилади. Аллоҳ буюради: يُخْرِبُونَ بُيُوتَهُمْ بِأيْدِيهِمْ وَأيْدِي الْمُؤْمِنِينَ Шундайки, уйларини ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан бузар эдилар (59/Ҳашр 2); Уларнинг ўз қўллари билан уйларини бузишлари фақат ўша уйлар Пайғамбар (сав) ва унинг асҳобига қолмаслиги мақсадига қаратилган эди. Бу уларнинг ўша ердан ҳайдаб чиқарилиши тарзида содир бўлган, деганлар ҳам бор.
خُرْبة қулоқдаги кенг йиртиқдир; бу йиртиқ қулоқни бузади деб ўйланиб, шундай дейилган. Шу жиҳатдан رَجُلٌ َأخْرَبُ ва اِمْرَأةٌ خَرْبَاءُ дейилади; бу худди أقْطَعُ ва قَطْعَاء феъли кабидир. Озиқ-овқат халтасининг қулоқчасидаги йиртиқ ҳам бунга ўхшатилиб خُرْبَةُ الْمَزَادَةِ номи билан аталган. Бу истиоранинг бу ерда қўлланилиши, худди қулоқ сўзининг бу ерда истиора сифатида қўлланилиши кабидир. خَارِب эса хусусан туя ўғриси учун ишлатилган. خَرَب эса حُبَارَى, яъни тувалоқ қушининг эркагидир; кўплиги خِِرْبَانٌ шаклидадир. Шоир шундай дейди:
أبْصَرَ خِرْبَانَ فَضَاءٍ فَانْكَدَرْ
137- Осмондаги тувалоқ қушларини кўрди; қайғуга ботди.