خ ل ص
Х-л-с
خَالِص сўзи صَافِي сўзига ўхшайди, фақат خَالِص ичидаги ёт унсурлар тозаланадиган нарсадир. صَافِي эса ҳам шунинг учун, ҳам ҳеч қандай ёт унсур сақламайдиган нарса учун ишлатилади. Шунингдек, خَلَصْتُه فَخَلَصَ тозаладим, у ҳам тозаланди дейиш мумкин. Шунинг учун шоир шундай дейди:
146- خِلاَصَ اْلخَمْرِ مِنْ نَسْجِ اْلفِدَام
146- Худди ички сузиб олинадиган идишдан сузилгани каби.
Аллоҳ буюради: وَقَالُوا مَا فِي بُطُونِ هَـذِهِ اْلأنْعَامِ خَالِصَةٌ لِذُكُورِنَا Улар яна: ‘Бу ҳайвонларнинг қорнидагилар фақат эркакларимизга хосдир’, — дедилар (6/Анъом 139). Дейилади: هذا خالص وخالصة : Бу софдир, яъни соф-тиниқдир; худди دَاهِيَة ва رَاوِيَة шакллари каби. Аллоҳ таолонинг: فَلَمَّا اسْتَيْأسُوا مِنْهُ خَلَصُوا نَجِيّاً Ундан умид узишгач, ўзаро гаплашиш учун бир четга чекилдилар (12/Юсуф 80) деган сўзида эса, бошқалардан ажралиб, ёлғиз ўзлари қолганларида деганидир. وَنَحْنُ لَهُ مُخْلِصُونَ Биз Унга чин дилдан боғланган ҳолда (2/Бақара 139) ва إِنَّهُ مِنْ عِبَادِنَا الْمُخْلَصِينَ У, ҳеч шубҳасиз, Бизга самимий боғланган, танланган бандамиз эди (12/Юсуф 24) оятлари ҳам мусулмонларнинг ихлосини баён қилади. Шунга кўра улар яҳудийлар даъво қилган ташбеҳдан ва насронийлар тўқиб чиқарган таслисдан барийдир.
Худди шу маънода Аллоҳ таоло: مُخْلِصِينَ لَهُ الدِّينَ Унга чин дилдан боғланган [динни фақат Унга хос қилган] ҳолда (7/Аъроф 29); لقَدْ كَفَرَ الَّذِينَ قَالُوا إِنَّ اللّهَ ثَالِثُ ثَلاَثَةٍ Аллоҳ уч илоҳнинг биридир, деб айтганлар ҳам аниқ кофир бўлдилар (5/Моида 73); وَأخْلَصُوا دِينَهُمْ لِلّهِ Динларини фақат Аллоҳга холис қилганлар (4/Нисо 146); إِنَّهُ كَانَ مُخْلَصاً وَكَانَ رَسُولاً نبِيّاً У Бизнинг томонимиздан танлаб олинган эди ва бир Расул, бир набий эди (19/Марям 51) деб буюради. Булар бир-бирига ўхшаш маъноларга ишора қилади. Ундай бўлса, ихлоснинг ҳақиқати — Аллоҳдан бошқа ҳар нарсадан узоқ бўлишдир.