خ ز ن
Х-з-н
خَزْن сўзи бирор нарсани сандиқда, қулфланган тортмада тўплаш, йиғиш, сақлашдир; шунингдек, ҳар турдаги ҳимоя ва сақлаш учун ҳам ишлатилади. Масалан, сир ва шу кабиларни сақлаш ҳам шу сўз билан ифодаланади. Аллоҳ таолонинг: وَإِنْ مِنْ شَيْءٍ إِلاَّ عِنْدَنَا خَزَائِنُهُ Оламда мавжуд бўлган ҳар бир нарсанинг хазинаси, асл манбаи Бизнинг ҳузуримиздадир (15/Ҳижр 21); وَلِلَّهِ خَزَائِنُ السَّمَاوَاتِ وَاْلأرْضِ Ҳолбуки, осмонлар ва Ернинг хазиналари Аллоҳникидир (63/Мунофиқун 7) деган сўзлари эса, бирор нарсани яратмоқчи бўлганида Унинг Улуғ Қудрати кифоя эканига ишорадир. Бошқа томондан, Пайғамбарнинг (сав): فَرَغَ رَبُّكُمْ مِنَ الْخَلْقِ وَالْخُلُقِ وَالرِّزْقِ وَاْلأجَلِ Роббимиз яратиш, ахлоқ, ризқ ва ажалдан фориғ бўлди деган сўзида ишора қилган ҳолатга далолат қилмоқда.
Аллоҳ таолонинг: فَأَسْقَيْنَاكُمُوهُ وَمَا أَنْتُمْ لَهُ بِخَازِنِينَ Сув эҳтиёжингизни қондирдик. Ёки сув манбаини ҳосил қилувчи сиз эмассиз (15/Ҳижр 22) деган сўзига келсак, дейиладики, унинг маъноси: Шукр ила уни сақловчилар бўлмадингиз, деганидир. Баъзилар эса дейди: Аллоҳ таолонинг: أفَرَأيْتُمُ الْمَاء الَّذِي تَشْرَبُونَ أَ أَنْتُمْ أَنْزَلْتُمُوهُ Мана шу ичаётган сувингизни кўрдингизми? Уни сиз туширдингизми? (Воқеа 69-70) сўзида хабар берган нарсага ишорадир.
خَزَنَة эса, خَازِن сўзининг кўплигидир. Аллоҳ буюради: وَقَالَ لَهُمْ خَزَنَتُهَا У ернинг қоровуллари уларга айтади (39/Зумар 71 ва 73); бу эса дўзахнинг сифати ва жаннатнинг сифати ҳақидаги оятларда келади. لاَ أقُولُ لَكُمْ عِنْدِي خَزَآئِنُ اللّهِ Мен сизларга Аллоҳнинг хазиналари менда, деб ҳам айтмайман (6/Анъом 50); яъни, инсонлардан дариғ тутган нарсалари қўлимда деб айтмайман; зеро, сўзи бир турдаги ман қилишдир. Баъзилар эса: шаклида ҳам айтилади.