أ ج ل
А-ж-л
أجَل бирор нарса учун белгиланган муддатдир. Аллоҳ буюради: وَلِتَبْلُغُوا أَجَلاً مُسَمًّى : Белгиланган бир ажалга етишингиз учун (40/Ғофир 67); أَيَّمَا اْلاَجَلَيْنِ قَضَيْتُ : Икки ажал/муддатдан қайси бирини тугатсам (28/Қосос 26).
مُؤَجَّلْ қарз, муддати кечиктирилган қарз маъносини англатади. أَجَّلْتُهُ унга бир муддат белгиладим, деганидир.
Инсон ҳаёти учун белгиланган муддатга ҳам أجَل [ажал] дейилган. دَنَا أَجَلُهُ Ажали яқинлашди ибораси эса, ўлими яқинлашганини ифодалайди. Бунинг асли — ажалнинг, яъни ҳаёт муддатининг тугашидир. وَبَلَغْنَا أَجَلَنَا الَّذِي اَجَّلْتَ لَنَا : Ўзинг биз учун тайин қилган муддатга етиб келдик (6/Анъом 128) оятидаги ажал эса, ўлимнинг чегарасидир; қарилик чегарасидир, деб ҳам айтилган; аслида, иккиси ҳам бирдир.
ثُمَّ قَضَى أَجَلاً وَأَجَلٌ مُسَمًّى عِنْدَهُ : Сўнгра сизларга бир ажал тайин қилган Зот Удир. Яна Унинг ҳузурида белгиланган бир ажал бордир (6/Анъом 2) оятидаги биринчи ажал — дунёда қолиш муддатини, иккинчиси эса, охиратдаги муддатни англатади. Ҳасандан [ал-Басрий] Биринчиси, дунёда қолиш муддатини, иккинчиси эса, ўлим билан қайта тирилиш орасидаги муддатни ифодалайди, дегани нақл қилинади.
Ибн Аббосдан; اللَّهُ يَتَوَفَّى اْلأَنْفُسَ حِينَ مَوْتِهَا وَالَّتِي لَمْ تَمُتْ فِي مَنَامِهَا : Аллоҳ жонларни ўлими вақтида олади; ўлмаганини эса уйқусида; ўлимига ҳукм қилганини ушлаб қолади, бошқасини эса белгиланган бир муддатгача қўйиб юборади (39/Зумар 42) ояти далил келтирилиб, биринчиси уйқу, иккинчиси эса, ўлимдир, дегани ривоят қилинади.
Ажал бу иккала маъноси билан ҳам ўлим учун ишлатилади, дейилган. Бунга кўра, кимнингдир ажали қилич, ёнғин, сувга ғарқ бўлиш ва ҳаётга мос келмайдиган бирор нарса ёхуд ҳаётнинг тугашига сабаб бўлувчи бошқа бир важ билан келади. Кимнингдир ажали эса, сақланади — ўлими ўз-ўзидан келгунга қадар соғлом ҳаёт кечиради. مَنْ أَخْطَأَهُ سَهْمُ الرَّزِيَّةِ لمَ يَخْطَئْهُ سَهْمُ الْمَنِيَّةِ : Улуғ фалокатнинг ўқидан қутулган бўлса-да, ўлимнинг ўқидан қутулиб бўлмайди, деган сўзда ишора қилинган икки ажал ҳам айнан шулардир.
Шундай ҳам дейилган: Инсонларнинг икки ажали бордир. Баъзилари кутилмаган тарзда [ёш ва соғлом пайтида] вафот этади. Баъзилари эса, Аллоҳ таоло инсон табиатида ундан ортиғини тақдир қилмаган чегарага етгунча яшайди. Аллоҳ таоло қуйидаги оят билан бунга ишора қилган: وَمِنْكُم مَنْ يُتَوَفَّى وَمِنْكُمْ مَنْ يُرَدُّ إِلَى أرْذَلِ الْعُمُرِ : Сизлардан бир қисми вафот этади, бир қисми эса, ночор умргача қолдирилади (22/Ҳаж 5). Бу икки ўлим ҳолатини назарда тутган шоир шундай деган:
8- رَأيْتُ الْمَنَايَا خَبَطَ عَشْوَاءَ مَنْ تُصَب
8- Ўлимларни саросимага тушган/ўйламай иш қилувчи жин уриши деб билдим, кимга тегса, ўшани ўлдиради ...
Бошқа бир шоир эса шундай дейди:
9- مَنْ لَمْ يَمُتْ عَبْطَةً يَمُتْ هَرَمًا
9- Кутилмаган тарзда [ёш ва соғлом пайтида] вафот этмаган киши ҳам, тамом қариганида ўлади.
آجِل сўзи عَاجِل сўзининг зид маънолисидир. أجَل эса, келажакда содир бўлишидан қўрқилган жиноятдир. Бунга кўра, ҳар бир ажал — жиноятдир, аммо ҳар бир жиноят ажал эмас. Шу сабабли, унинг учун шундай қилдим, дейилади. Аллоҳ буюради: مِنْ أَجْلِ ذَلِكَ كَتَبْنَا عَلَى بَنِي إِسْرَائِيلَ : Мана шу жиноят туфайли бани Исроилга ёзиб қўйдик (5/Моида 32); яъни, шу сабабли. Оятнинг бу қисми, مِنْ إجْلِ ذَلِكَ тарзида касра билан ҳам ўқилган; у ҳолда маъноси, бунинг жинояти сабабли, деганидир.
Эшитилган хабарнинг таҳқиқи/тасдиғи маъносида ажал [ҳа, тўғри айтяпсан] дейилади.
وَإِذَا طَلَّقْتُمُ النَّسَاءَ فَبَلَغْنَ أجَلَهُنَّ فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ Хотинларни талоқ қилганингизда, улар ҳам белгиланган муддатларига етиб келсалар, ё уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар (2/Бақара 231) оятидаги ажалга/белгиланган муддатга етиш эса, талоқ билан идданинг тугаши орасида белгиланган муддатдир. وَإِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَلاَ تَعْضُلُوهُنَّ أَنْ يَنْكِحْنَ أَزْوَاجَهُنَّ إِذَا تَرَاضَوْا بَيْنَهُم بِالْمَعْرُوفِ َ Хотинларни талоқ қилганингизда, улар ҳам белгиланган муддатларига етиб келсалар, ўзаро яхшилик билан келишган тақдирда, уларнинг эски эрларига қайта никоҳланишларига тўсқинлик қилманглар (2/Бақара 232) ояти эса, идда муддати тугаган вақтга ишорадир. Бу вақтда, ўзлари ҳақида чиқарадиган қарорларида бирор монелик йўқ.