أ ذ ي
А-з-й
أَذَى сўзи жонли мавжудотларга етадиган зарарни англатади. Бу зарар жонзотнинг танасига ёки руҳига қаратилган бўлиши мумкин; ёхуд қилинган ишнинг дунёвий ёки ухравий оқибатларидан келиб чиқиши мумкин. Аллоҳ буюради: لاَ تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُم بِالْمَنِّ وَالأذَى Садақаларингизни миннат ва озор бериш билан йўққа чиқарманглар (2/Бақара 264); فَآذُوهُمَا Икковига ҳам азият беринглар (4/Нисо 16) оятидаги азият эса уришга ишорадир. Тавба сурасидаги: وَمِنْهُمُ الَّذِينَ يُؤْذُونَ النَّبِيَّ وَيَقُولُونَ هُوَ أُذُنٌ Улардан баъзилари пайғамбарга азият беради ва у қулоқдир, дейдилар (9/Тавба 61) ояти ҳам шунга ўхшашдир.
وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ رَسُولَ اللّهِ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ Аллоҳнинг Расулига азият берувчилар учун аламли азоб бордир (9/Тавба 61); لاَ تَكُونُوا كَالَّذِينَ آذَوْا مُوسَى Мусога озор берганлар каби бўлманглар (33/Аҳзоб 69); وَأُوذُوا حَتَّى أَتَاهُمْ نَصْرُنَا Бизнинг ёрдамимиз келгунга қадар азият кўрганлар (6/Анъом 34); لِمَ تُؤْذُونَنِي нега менга озор берасизлар (61/Соф 5). وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى Сендан ҳайз ҳоли ҳақида сўрайдилар, айтгин: У бир азиятдир (2/Бақара 222). Бу ҳолатнинг азият деб номланиши ҳам шариат ўлчовлари, ҳам тиббиёт мезонлари жиҳатидан тўғридир. Бу соҳа мутахассисларининг аниқлашича, бу ҳолат ҳақиқатан ҳам азиятдир.
آذَيْتُهُ ёки أَذَيْتُهُ إيذَاءًا ва أَذِيَّةً ва أَذًى сўзлари бир-бирига яқин маъноларни англатади, уларнинг барчаси азият бермоқ маъносини билдиради.
أَذِيٌّ эса, денгиз устидагиларни безовта қиладиган тўлқин, деганидир.