أ ش ر
А-ш-р
أَشَر — неъмат билан кибрланиш бўлиб, бу ҳовлиқишнинг ҳаддан ошган кўринишидир. Бу қолипнинг феъли أَشِرَ يَأْشَرُ أَشِرًا шаклида келади. Аллоҳ буюради: سَيَعْلَمُونَ غَداً مَنِ الْكَذَّابُ الأَشِرُ Тонгда ким каззоб ва кибрли эканини билиб оладилар (54/Қамар 26). Шунинг учун أَشِر сўзи بَطِر сўзидан кўра кучлироқдир. بَطِر эса فَرَح сўзидан кўра кучлироқдир. Чунки шодланиш/севиниш кўпинча мазмум/қораланган ҳаракат бўлса-да, баъзан лозим бўлган миқдорда ва лозим бўлган ўринда намоён бўлиш билан чекланса, маҳмуд/мақталган сифатга айланади. Аллоҳ буюради: إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْفَرِحِينَ Аллоҳ (ҳовлиқиб) шод бўлганларни севмайди (28/Қосос 76); فَبِذَلِكَ فَلْيَفْرَحُوا Мана шулар билан шод бўлсинлар (10/Юнус 58). Бунинг сабаби шундаки, فرح шодлик ақл қоидаларига мувофиқ келадиган хурсандчиликдан келиб чиқади. اشر эса фақат инсоннинг ҳавосидан – жиловланмаган истакларидан – келиб чиқадиган хурсандчилик ҳолатидир. Ташбиҳ йўли билан نَاقََةٌ مِئْشِيرٌ ёки ضَامِرٌ дейилади, бу эса эти тўла ёки озғин туя деганидир. Бу эса أَشَرْتُ اْلخَشَبَةَ ёғочни ёрдим иборасидан олингандир.

