أ ل ل
И-л-л
الإِلّ : Бу калима қасам аҳдидан ва қариндошликдан вужудга келадиган ҳар қандай боғлиқлик ҳолатига айтилади. تَئِلُّ очиқ-ойдин кўриниб, ярқираб тургани учун инкор қилиб бўлмайдиган нарса маъносини англатади. Аллоҳ буюради: لاَ يَرْقُبُونَ فِي مُؤْمِنٍ إِلاَّ وَلاَ ذِمَّةً Бирон мўмин ҳақида на қариндошлик/яқинликка, на аҳд/шартномага риоя қиладилар (9/Тавба 10).
أَلَّ الفَرَس От тезлашди маъносини англатади, аслида эса, ярқираб кетди деганидир. Бу, بَرِقَ وَطَارَ чақмоқдек ўтди ва учиб кетди феълларида бўлгани каби, тез юриш борасидаги истиорадир. الأَلَّة ялтироқ ханжардир.
أَلَّ بِهَا эса, санчмоқ ёки урмоқ маъносини англатди. إِلٌ ва إِيلٌ Аллоҳ таолонинг исмларидан биридир, деб ҳам айтилган, лекин бу тўғри эмас. أُذُنٌ مُؤَلَّلَة эшитиш ёки тинглаш учун динг қилинган қулоқлар деганидир. أَلاَن калимаси ўткир пичоқнинг ҳар икки томонига ишора қилади.