أ و ل
А-в-л
التَّأْوِيل [Таъвил] — аслга қайтиш маъносини англатувчи أَوْل ўзагидан келиб чиққан. Шунинг учун қайтиладиган жойга مَوْئِل дейилган. Шунга кўра تَأْوِيل [таъвил] — бирор нарсани илман ёки амалан ундан кўзланган маънога қайтаришдир. Илм жиҳатидан бўлганига мисол: وَمَا يَعْلَمُ تَأْوِيلَهُ إِلاَّ اللّهُ وَالرَّاسِخُونَ فِي الْعِلْمِ Унинг таъвилини Аллоҳдан ва илмда собит бўлганлардан ўзга ҳеч ким билмас (3/Оли Имрон 7); амал жиҳатидан мисол эса шоирнинг қуйидаги сўзидагидек:
35- وَلِلأَْحِبَّةِ أَيَّامٌ تُذَكِّرُهَا
وَلِلنَّوَى قَبْلَ يَوْمِ اْلبَيْنِ تَأْوِيلُ
35- [Севгилиларнинг ўзларини эслатувчи кунлари бор]
Узоқликнинг ҳам айрилиқ кунидан олдин бир таъвили/билими бор.
هَلْ يَنْظُرُونَ إِلاَّ تَأْوِيلَهُ يَوْمَ يَأْتِي تَأْوِيلُهُ Улар фақат унинг таъвилини кутмоқдалар; таъвили келган куни (7/Аъроф 53) оятидаги تَأْوِيلٌ [таъвил] эса, унинг билдирилишидан кўзланган мақсад бўлмиш баёнидир/ошкор бўлишидир. Аллоҳ таолонинг: ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً Бу хайрлироқ ва таъвил жиҳатидан чиройлироқдир (4/Нисо 59) сўзи ҳақида: маъно ва таржима жиҳатидан чиройлироқдир, дейилган. Баъзилар эса: охиратда савоб жиҳатидан чиройлироқдир, деганлар.
اَلأَوْلُ — оқибати кўзланган сиёсатдир. Шу маънода أُلْنَا ва إِيلَ عَلَيْنَا дейилади.
أَوَّلَ феъли ал-Халилга кўра бир ҳамза, бир вов ва бир ломдан ташкил топган. Шунга кўра унинг қолипи فَعَلَ бўлади. Икки вов ва бир ломдан тузилган, деб ҳам айтилган. У ҳолда أَفْعَلَ қолипига киради. Биринчиси фасиҳроқдир. Чунки: دَدَنَ Дадана каби биринчи ва иккинчи ҳарфи عَيْنٌ [айн] бўлган моддалар оздир. Биринчи фикрга кўра, أَوَّل сўзи آلَ يَؤُولُ феълидан олинган бўлиб, асли آوَلَ эди, ҳарфлар кўплиги сабабли мадди/чўзиғи идғом қилинган (ҳарфлари бир-бирига киритилган). Бу аслида сифатдир, чунки унинг муаннаси أُخْرَى [ухро] каби أولَى [уло]дир.
Шунга кўра أَوَّل — бошқаси у билан тартибга кирадиган нарсадир ва бир неча кўринишда ишлатилади:
Биринчиси. Замон жиҳатидан олдин келадиганидир. Абдулмалик аввалдир/олдиндир, сўнг Мансур келади, деган сўз каби.
Иккинчиси. Бошчиликда бошда турган/бошда келиб, бошқалар унинг йўлидан юрадиганидир. Амир аввалдир/олдин келади, сўнг вазир келади, деган сўз каби.
Учинчиси. Ўрин ва нисбат жиҳатидан олдинда турадиганидир. Масалан, Ироқдан ташқарига чиқувчи учун Қодисия аввалдир, сўнг Файд келади. Маккадан чиқувчи учун эса Файд аввалдир, сўнг Қодисия келади, деган сўз каби.
Тўртинчиси: Қурилиш тартиби жиҳатидан олдин келадиганидир. Пойдевор аввалдир, сўнг бино келади, деган сўз каби.
Аллоҳ таолонинг сифатлари ҳақида У Зот аввалдир дейилганда эса, борлиқда ҳеч нарса Унга ета олмайди, У ҳар нарсадан олдин мавжуддир, деган маънога келади. أَوَّل — бошқасига эҳтиёжи бўлмаган Зотдир, деганларнинг сўзи ҳам шу маънодадир. У ўз-ўзига кифоя қилувчидир, деганларнинг сўзи ҳам шу маънога келади.
Аллоҳ буюради: وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ Ва мен мусулмонларнинг аввалиман (6/Анъом 163); وَأَنَا أَوَّلُ الْمُؤْمِنِينَ ва мен мўминларнинг биринчисиман (7/Аъроф 143) оятларининг маъноси: ислом ва иймон борасида мен эргашиладиган кишиман, деганидир. Яна буюради: وَلاَ تَكُونُوا أَوَّلَ كَافِرٍ بِهِ Унга биринчи куфр келтирувчи сизлар бўлманглар (2/Бақара 41). Яъни: сизлар куфрда эргашиладиган кишилардан бўлманглар.
أَوَّل [аввал] сўзи зарф сифатида ҳам ишлатилади; у ҳолда замма устига мабний бўлади. جِئْتُكَ أَوَّلُ — сенинг олдингга илгари ҳам келганман, каби. Қадим/олдин маъносида ҳам ишлатилади. جِئْتُكَ أَوَّلاً وَآخِرًا яъни: сенинг олдингга олдин ҳам, кейин ҳам келдим, каби. Аллоҳ таолонинг: أَوْلَى لَكَ فَأَوْلَى Вой бўлсин сенга, яна вой бўлсин (75/Қиёмат 34) сўзи таҳдид ва қўрқитишдир; жар ёқасида турган кишига айтилади, токи у ўзини ундан сақласин; ёки эзилган ҳолда хавфдан қутулган одамга айтилади, токи иккинчи марта унга тушишдан эҳтиёт бўлсин. Кўпинча такрорланиб айтилади. Гўё бу сўз кишини ишининг оқибати нима бўлишини ўйлашга ундайди, токи киши ўзини ундан сақласин.