ر ج ع
Р-ж-ъ
رُجُوع : Бошланган жойга қайтишдир; ёки макон, феъл ёхуд сўз бўлишидан қатъи назар, бошланиш нуқтасини тахмин қилишдир. Бу қайтиш борлиқнинг айнан ўзи билан, бир жузъи билан ёки бир феъли билан бўлади. Шундай экан, رُجوُع қайтишдир. رَجْع : Қайтариб беришдир. رَجْعَة ва رِجْعَة талоқ ҳамда ўлимдан кейин яна дунёга қайтиб келиш билан боғлиқ ҳолда ишлатилади. فُلاَنٌ يُؤْمِنُ بِالرَّجْعَةِ : Фалон киши яна қайтишга иймон келтиради, дейилади. رِجَاع эса, кўчиб кетгандан сўнг қушнинг яна қайтишини ифодалайди.
Қуйидаги оятлар қайтиш билан боғлиқдир: لَئِنْ رَجَعْنَا إِلَى الْمَدِينَةِ : Агар Мадинага қайтсак (63/Мунофиқун 8); فَلَمَّا رَجَعُوا إِلَى أَبِيهِمْ : Оталарининг олдига қайтганларида (12/Юсуф 63); وَلَمَّا رَجَعَ مُوسَى إِلَى قَوْمِهِ : Мусо ўз қавмига қайтганда (7/Аъроф 150); وَإِنْ قِيلَ لَكُمُ ارْجِعُوا فَارْجِعُوا : Агар сизларга: “Қайтинглар” дейилса, қайтинглар (24/Нур 28). رَجَعْتُ عَنْ كَذَا رَجْعًا : Фалон нарсадан қайтдим; رَجَعْتُ الْجَوَابَ : Жавоб бердим, дейилади.
Қуйидаги оятлар шу маънодадир: فَإِنْ رَجَعَكَ اللهُ إِلَى طَآئِفَةٍ مِنْهُمْ : Агар Аллоҳ сени улардан бир тоифанинг олдига қайтарса (9/Тавба 83); إِلَى الله مَرْجِعُكُمْ : Ҳаммангизнинг қайтишингиз Аллоҳгадир (5/Моида 48); إِنَّ إِلَى رَبِّكَ الرُّجْعَى : Қайтиш Роббингадир (96/Алақ 8); ثُمَّ إِلَى رَبِّكُمْ مَرْجِعُكُمْ : Сўнгра қайтишингиз Унгадир (6/Анъом 164).
Бу оятдаги مَرْجِع сўзи رُجوُع маъносидан келган бўлиши мумкин: ثُمَّ إِلَيْهِ تَرْجِعُونَ : Сўнгра Унга қайтасизлар (2/Бақара 28). Бу сўз رَجْع маъносидан ҳам келиши мумкин: ثُمَّ إِلَيْهِ تُرْجَعُونَ : Сўнгра Унга қайтариласизлар (2/Бақара 28). وَاتَّقُوا يَوْماً تَُرْجَِعُونَ فِيهِ إِلَى اللهِ : Шундай кундан сақланингларки, у куни Аллоҳга қайтариласизлар (2/Бақара 281) ояти, то ҳарфининг фатҳа ва замми билан ўқилган.
لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ : Балки қайтарлар (7/Аъроф 168); яъни гуноҳдан қайтарлар. وَحَرَامٌ عَلَى قَرْيَةٍ أَهْلَكْنَاهَا أَنَّهُمْ لا يَرْجِعُونَ : Биз ҳалок қилган ҳар қандай қавмнинг яна бир бор ортга қайтиши ҳаромдир (асло мумкин эмас!) (21/Анбиё 95); яъни уларнинг тавба қилишларини ва гуноҳлардан қайтишларини ҳаром қилганмиз/тақиқлаганмиз.
Бу оят, қуйидаги оятда ҳам таъкидланганидек, ўлимдан кейин тавба бўлмаслигига ишора қилади: قِيلَ ارْجِعُوا وَرَاءكُمْ فَالْتَمِسُوا نُورًا : Уларга: “Ортингизга қайтинг да бир нур ахтаринг”, дейилади (57/Ҳадид 13). بِمَ يَرْجِعُ الْمُرْسَلُونَ : Элчилар нима билан қайтарлар (27/Намл 35). Бу оятдаги يَرْجِعُ феъли رُجوُع /қайтмоқ ёки رَجْعُ الْجَوَابِ /жавобнинг келиши сўзидан келади. Қуйидаги оят ҳам шу маънодадир: يَرْجِعُ بَعْضُهُمْ إِلَى بَعْضٍ الْقَوْلَ : Айбни бир-бирларининг устига ташлайдилар (34/Сабаъ 31).
ثُمَّ تَوَلَّ عَنْهُمْ فَانْظُرْ مَاذَا يَرْجِعُونَ : Сўнгра улардан четга чекил, берадиган жавобларига қара (27/Намл 28) ояти фақат رَجْعُ الْجَوَابِ иборасидан келади. Қуйидаги оятлар ҳам шу маънодадир: وَإِنِّي مُرْسِلَةٌ إِلَيْهِم بِهَدِيَّةٍ فَنَاظِرَةٌ بِمَ يَرْجِعُ الْمُرْسَلُونَ : Мен уларга бир совға юборай-да, элчилар нима билан қайтишларини кўрай (27/Намл 35); وَالسَّمَاء ذَاتِ الرَّجْعِ : Қайтарувчи осмонга қасам бўлсин (86/Ториқ 11); яъни ёмғирли осмонга. Ёмғирга رَجْع дейилиши, шамол теккан сувни ортга қайтаргани учундир.
Кўлмакка ҳам رَجْع дейилиши, ё унинг ичидаги ёмғир суви билан аталганидан, ёки тўлқинларининг бориб-келишидан ва ўз ўзанидаги айланишидан сабаблидир. لَيْسَ لِكَلاَمِهِ مَرْجوُعٌ : Унинг сўзига жавоб берилмади. دَابَّةٌ لَهَا مَرْجوُعٌ : Ишлатилгандан сўнг сотиш мумкин бўлган ҳайвон. نَاقَةٌ رَاجِعٌ : Эркакнинг уруғини қабул қилмай, ортга қайтарадиган урғочи туя. أَرْجَعَ يَدَهُ إِلَى سَيْفِهِ لِيَسْتَلَّهُ : Қиличини қинидан суғуриш учун қўлини қиличига чўзди. اِرْتِجَاع : Ортга тортиш. Киши эркак туяларни сотиб, урғочи туяларни сотиб олганида اِرْتَجَعَ إِبِلاً дейилади. Бу ишда, феълий қайтиш бўлмаса-да, маъно жиҳатидан бор деб ҳисобланган.
Кимдир إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُون : Биз Аллоҳникимиз ва Унга қайтгувчимиз, деганида اِسْتَرْجَعَ فُلاَنٌ дейилади. تَرْجِيع : Қуръон ўқишда ва қўшиқ ижро этишда мақом билан овозни таронага солиш ҳамда бир сўзни икки ёки ундан кўп такрорлашдир. Азон билан боғлиқ تَرْجِيع сўзи ҳам шу маънодадир. رَجِيع : Инсон ва ҳайвон нажосатидан киноядир. Бу сўз رُجوُع дан келади ва фоил (исми фоил) маъносидадир. Ёки رَجْع дан келади; бу ҳолда эса мафъул (исми мафъул) маъносида бўлади.
جُبَّةٌ رَجِيعٌ : Ечилгандан сўнг қайта тўқиладиган кийим/совут. Бу сўз ҳайвон учун ишлатилганда, “сафардан сафарга олиб юриладиган” маъносидадир. Бунинг муаннаси رَجِيعَة бўлиб келади. دَابَّةٌ رَجِيعٌ шаклида ҳам келади. رِجْعُ سَفَرٍ : Ҳолсизланиб қолган туядан киноядир. رَجِيع сўзи, сўз учун ишлатилганда эгасига қайтариб бериладиган ёки такрорланадиган гап маъносидадир.