ر د ف
Р-д-ф
رِدْف : Эргашувчи. رِدْفُ الْمَرْأَةِ : Аёлнинг думбаси. تَرَادُف : Кетма-кет келиш. رَادِف : Орқадан келувчи. مُرْدِف : Бошқасини ортда қолдирувчи олдиндаги киши. Аллоҳ буюради: فَاسْتَجَابَ لَكُمْ أَنِّي مُمِدُّكُمْ بِأَلْفٍ مِنَ الْمَلآئِكَةِ مُرْدِفِينَ : Роббингиз: “Мен сизларга орқама-орқа минг фаришта билан мадад бераман”, деб дуонгизни ижобат қилган эди (8/Анфол 9). Абу Убайда оятда келган مُرْدِفِينَ сўзи “кейинроқ келувчилар” маъносида эканини айтади; رَدِفَ ва أَرْدَفَ сўзларини ҳам маънодош деб ҳисоблайди. Шоир ҳам шу маънода шундай дейди:
إِذَا الْجَوْزَاءُ أَرْدَفَتِ الثُرَيَّا -185
185- Жавзо (Эгизаклар буржи) Сурайёнинг ортидан келганда.
Бошқа баъзилар эса бу сўзга “Бошқа фаришталарни ортларига қўювчи фаришталар” тарзида маъно берадилар. Шундай қилиб, оятда зикр этилган мўминлар икки минг фаришта билан қувватлантирилган бўлади. Баъзиларга кўра эса مُرْدِفِينَ сўзи билан душман қалбига қўрқув солувчи аскарларнинг олдидаги фаришталар кўзда тутилган.
Бу сўз مُرْدَفِين тарзида ҳам ўқилган. Яъни “ҳар бир инсоннинг ортидан бир фаришта қўйилди.” Шунингдек مُرَدِّفِين тарзида ҳам ўқилган. Унинг асли مُرتَدِفِينَ дир. Тэ ҳарфи дол ҳарфига идғом қилинди ва тэнинг ҳаракати долнинг устига келтирилди. Оли Имрон сурасида ҳам шундай буюрилади: إِذْ تَقُولُ لِلْمُؤْمِنِينَ أَلَنْ يَكْفِيَكُمْ أَنْ يُمِدَّكُمْ رَبُّكُمْ بِثَلاثَةِ آَلافٍ مِنَ الْمَلائِكَةِ مُنْزَلِينَ * بَلَى إِنْ تَصْبِرُوا وَتَتَّقُوا وَيَأْتُوكُمْ مِنْ فَوْرِهِمْ هَذَا يُمْدِدْكُمْ رَبُّكُمْ بِخَمْسَةِ آَلافٍ مِنَ الْمَلائِكَةِ مُسَوِّمِينَ : Ўшанда сен мўминларга: “Роббингиз сизларга нозил қилинган уч минг фаришта билан мадад бериши сизга кифоя қилмайдими?” дер эдинг * Ҳа, агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, улар шу заҳоти устингизга келсалар, Роббингиз сизларга белгили беш минг фаришта билан мадад беради (3/Оли Имрон 124-125).
أَرْدَفْتُهُ : Уни отнинг орқасига/ортимга миндирдим. رِدَاف : Уловнинг орқасидан миниладиган жой. دَابَّةٌ لاَ تُرَادِفُ وَلاَ تُرْدِفُ : Орқасига минувчини/чавандознинг орқасига минувчини қабул қилмайдиган ҳайвон; جَاءَ وَاحِدٌ فَأَرْدَفَهُ آَخَرُ : Бири келди, унинг ортидан бошқа бири; أَرْدَافُ الْمُلُوكِ : Подшоҳларнинг ўрнига ўтувчилар.