ر ض و
Р-з-в
رَضِيَ يَرْضَى رِضًا /рози бўлди, бўлмоқда, дейилади. Бу ўзакдан исми фоил مَرْضِيٌّ وَمَرْضُوٌّ шаклларида келади. Банданинг Аллоҳдан рози бўлиши — илоҳий тақдир амалга ошган ҳолатга норозилик билдирмаслигидир. Аллоҳнинг бандадан рози бўлиши эса — Аллоҳнинг унинг Ўз буйруқларини бажарганини ва ман этган нарсаларидан сақланганини кўришидир.
Аллоҳ буюради: رَضِيَ اللّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ : Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар (5/Моида 119); لَقَدْ رَضِيَ اللَّهُ عَنِ الْمُؤْمِنِينَ إِذْ يُبَايِعُونَكَ تَحْتَ الشَّجَرَةِ : Дарҳақиқат, ўша дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида Аллоҳ мўминлардан рози бўлди (48/Фатҳ 18); وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِينًا : Сизлар учун дин сифатида Исломга рози бўлдим (5/Моида 3); أَرَضِيتُم بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الآخِرَةِ : Охират ҳаётидан кўра дунё ҳаётига рози бўлдингизми? (9/Тавба 38); يُرْضُونَكُم بِأَفْوَاهِهِمْ وَتَأْبَى قُلُوبُهُمْ : Оғизлари билан сизни рози қиладилар, лекин кўнгиллари (сизни) истамайди (9/Тавба 8). ذَلِكَ أَدْنَى أَنْ تَقَرَّ أَعْيُنُهُنَّ وَلا يَحْزَنَّ وَيَرْضَيْنَ بِمَا آتَيْتَهُنَّ كُلُّهُنَّ : Уларнинг кўзлари қувониб, хафа бўлмасликларига ва ҳаммаларининг сиз уларга берган нарсага рози бўлишларига энг мувофиқ бўлган нарса шудир (33/Аҳзоб 51).
رِضْوَان : Кўп бўлган ризо маъносидадир. Энг катта ризо ҳам Аллоҳнинг ризоси бўлгани сабабли, Қуръонда сўзи Аллоҳдан бўлган ризога хосланган: : : (2/Бақара 232); яъни улардан ҳар бири бошқасига бўлган ризосини кўрсатиб, уни қабул қилса.