ر ي ع
Р-й-ъ
رِيع : Узоқдан кўринадиган баланд жойга айтилади. Бирлиги رِيعَة шаклида келади. Бу маънода Аллоҳ буюради: أَتَبْنُونَ بِكُلِّ رِيعٍ آيَةً تَعْبَثُونَ : Сизлар ҳар бир баланд жойга бир белги ўрнатиб, кўнгил очаяпсизми? (26/Шуъаро 128). Баландлик маъносида шундай дейилади: رِيعُ الْبِئْرِ : Қудуқ атрофида кўтарилган тупроқ уюми. رَيْعَانُ كُلِّ شَيْءٍ : Ҳар нарсанинг пайдо бўлган олд томонлари. Бу маънодан истиора йўли билан юзага келган ортиш ва баландликка رَيْع дейилади. Қуйидаги сўз ҳам шу маънодандир: تَرَيَّعَ السَّرَابُ : Сароб бориб-келди.

