ر د أ
Р-д-ъ
رِدْء : Бошқасига ёрдам бериш учун унга эргашадиган киши: فَأَرْسِلْهُ مَعِيَ رِدْءًا يُصَدِّقُنِي : Уни мен билан бирга, мени тасдиқлайдиган ёрдамчи қилиб юборгин (28/Қосос 34). أَرْدَأَهُ : Унга мадад берди. Аслида رَدِيء ҳам رِدْء кабидир; лекин у ортда қолган ёмон нарсалар маъносида маълумдир. رَدُأَ الشَّيْءُ رَدَاءَةً : Нарса ёмон бўлди; فَهُوَ رَدِيءٌ : У ёмондир, дейилади. رَدَى : Ҳалок бўлмоқ; تَرَدِّي : Ҳалок бўлиш билан юзма-юз келишдир.
Аллоҳ буюради: وَمَا يُغْنِي عَنْهُ مَالُهُ إِذَا تَرَدَّى : У пастга қараб юмалаётганда моли унга ҳеч фойда бермайди (92/Лайл 11); فَلاَ يَصُدَّنَّكَ عَنْهَا مَنْ لاَ يُؤْمِنُ بِهَا وَاتَّبَعَ هَوَاهُ فَتَرْدَى : Унга ишонмайдиган ва ҳавойи нафсига эргашганлар сени ундан тўсмасинлар, сўнгра юзтубан қуласан (20/Тоҳо 16); قَالَ تَاللَّهِ إِنْ كِدْتَّ لَتُرْدِينِ : Аллоҳга қасамки, оз қолди сен мени ҳам ҳалок қилардинг (37/Соффат 56). مِرْدَاة : Ўзи билан тошлар синдириладиган ва уларни ерга туширадиган тошдир.