ر ط ب
Р-т-б
رَطْب : Қуруқнинг зиддидир: وَلاَ رَطْبٍ وَلاَ يَابِسٍ إِلاَّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ : Хўл ва қуруқ ҳеч бир нарса йўқки, аниқ бир Китобда бўлмасин (6/Анъом 59). رُطَب : Бу сўз хўл хурмо маъносига хосланган: وَهُزِّي إِلَيْكِ بِجِذْعِ النَّخْلَةِ تُسَاقِطْ عَلَيْكِ رُطَبًا جَنِيًّا : Хурмо шохини ўзингга томон силкитгин, устингга терилган янги хурмолар тўкилсин (19/Марям 25). أَرْطَبَ النَّخْلُ /Хурмо дарахтининг мева бериш вақти яқинлашди деган ибора худди أَتْمَرَ ва أَجْنَى иборалари кабидир.
رَطَبْتُ الْفَرَسَ وَرَطَّبْتُهُ : Отга ўт едирдим; فَرَطِبَ الْفَرَسُ : от ҳам ўтни еди. Отнинг ўт ейишига ўхшатиб; رَطِبَ الرَّجُلُ رَطَبًا ; яъни, одам тўғри-нотўғри, тилига нима келса шуни гапирди, дейилади. رَطِيب : Юмшоқ/янги маъносидадир.