ر ه ب
Р-ҳ-б
رَهْبَة, رُهْب, رَهَب : Эҳтиёт бўлиш ва хавотирланиш билан бирга бўлган қўрқув: لانْتُمْ أَشَدُّ رَهْبَةً فِي صُدُورِهِمْ مِنَ اللَّهِ : Уларнинг дилларида сизнинг қўрқувингиз, Аллоҳ қўрқувидан ортиқроқдир (59/Ҳашр 13); وَاضْمُمْ إِلَيْكَ جَنَاحَكَ مِنَ الرَّهْبِ : Қўрқувдан (очилган) қўлларингни ўзингга торт (28/Қосос 32). Оятда келган مِنَ الرَّهْبِ сўзи مِنَ الرُّهْبِ [ро ҳарфининг заммаси билан] шаклида ҳам ўқилган; яъни қўрқувдан.
Муқотил шундай дейди: “Мен رَهْب сўзининг маъносини ўрганишга чиққан эдим. Шу асно мен бир нарса еб турганимда бир бадавий аёлга дуч келдим. У менга: эй Аллоҳнинг бандаси, менга бир садақа бер, деди. Мен ҳам унга бермоқ учун ҳовучимни тўлдирдим. У деди: бу ёққа; менинг руҳбимга сол, деди.” Яъни енгимга сол. Лекин биринчи маъно тўғрироқдир.
وَيَدْعُونَنَا رَغَبًا وَرَهَبًا : Улар ҳам умид, ҳам қўрқув ичида бўлиб Бизга дуо қилардилар (21/Анбиё 90); تُرْهِبُونَ بِهِ عَدْوَّ اللّهِ : Шу билан Аллоҳнинг душманини қўрқита оласиз (8/Анфол 60); وَاسْتَرْهَبُوهُمْ : Уларни қўрқитдилар (7/Аъроф 116); яъни уларни қўрқишга ундадилар. وَإِيَّايَ فَارْهَبُونِ : Фақат Мендан қўрқинглар! (2/Бақара 40) оятида келган فَارْهَبُونِ сўзи, فَخَافُونِ /Мендан қўрқинглар, маъносидадир.
تَرَهُّب : Ибодат қилишдир; бу эса қўрқувни амалий ҳаракатга айлантиришдир. رَهْبَانِيَّة эса, ҳаддан ортиқ қўрқув сабабли ибодат қилишда ҳаддан ошишдир. Шу маънода Аллоҳ буюради: وَرَهْبَانِيَّةً ابْتَدَعُوهَا : Улар ўзлари чиқариб олган роҳиблик (57/Ҳадид 27). رُهْبَان сўзи ҳам бирлик, ҳам кўплик маъносида ишлатилади. Уни бирлик деб қабул қилганлар, унинг кўплигини رَهَابِين қилади; лекин уни رَهَابِنَة шаклида кўплик қилиш маъқулроқдир.
إِرْهَاب : Туянинг ҳуркишидир. Бу сўз, أَرْهَبْتُ /қўрқитдим, феълидан келиб чиққандир. Яна туя учун ишлатиладиган رَهْب исми ҳам шу ўзакдан келиб чиққандир. Араблар шундай дейди: رَهَبُوتٌ خَيْرٌ مِنْ رَحَمُوتٍ : Қўрқитилишинг раҳм қилинишингдан яхшироқдир.