ر ه و
Р-ҳ-в
وَاتْرُكِ الْبَحْرَ رَهْوًا : Денгизни раҳв ҳолда қўявер (44/Духон 24); яъни осуда ҳолда қолдир. Баъзиларга кўра эса; "Кенг йўл қолдир" маъносидадир. Тўғриси ҳам шудир. Текис саҳро маъносидаги رَهَاء сўзи ҳам шу маънодан келади. Сув тўпланадиган ҳар қандай пастқам сатҳга رَهْو дейилади. Шу маънодан [ҳадисда] шундай дейилади: " لاَ شُفْعَةَ فِي رَهْوٍ : Раҳвда (сув оқадиган жойда) шуфъа йўқ." Бир бадавий йирик бир туяга қараб шундай деди: رَهْوٌ بَيْنَ سَنَامَيْنِ : Икки ўркач орасидаги бир оралиқ.

