ش ح ن
Ш-ҳ-н
فَأَنْجَيْنَاهُ وَمَنْ مَعَهُ فِي الْفُلْكِ الْمَشْحُونِ : Биз уни ва у билан бирга бўлганларни, машҳун кемада қутқардик (26/Шуъаро 119); яъни тўла кема ичида. شَحْنَاء , нафс ундан тўлиб-тошадиган адоватдир. عَدُوٌّ مُشَاحِنٌ /(кек-нафрат билан) тўла душман, дейилади. أَشْحَنَ لِلْبُكَاءِ : Йиғлашга тайёр бўлгани учун, тўлиб-тошди.

