ش ن أ
Ш-н-ъ
شَنِئْتُهُ : Унга бўлган ғазабим сабабли уни қораладим. أَزْدُ شَنُوءَةَ /Нуқсондан холи Азд деган сўз мана шу маънодан келиб чиққан. وَلَا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآَنُ قَوْمٍ عَلَى أَلَّا تَعْدِلُوا: (5/Моида 8); яъни бирор қавмга нисбатан туйган буғз/кинингиз сизни адолат қилишдан тўсмасин. Оятда келган شَنَآن сўзи شَنْأَن шаклида ҳам ўқилган. Бу сўзни тахфиф [ ن ҳарфини сокин] қилиб ўқиганлар ундан بَغِيضُ قَوْمٍ (бир қавмга нисбатан ғазаб туйган) маъносини назарда тутадилар; уни оғирлаштирганлар [ ن ҳарфини ҳаракатли ўқиганлар] эса, уни масдар қилиб оладилар. Мана шу оят ҳам шу маънодадир: إِنَّ شَانِئَكَ هُوَ الْأَبْتَرُ : Аслида орқаси узилган (насли кесилган) киши — сенга буғз қилувчидир (108/Кавсар 3).

