ش ه و
Ш-ҳ-в
شَهْوَة сўзининг асл маъноси — нафснинг ўзи истаган нарсага мойил бўлишидир. Бу дунёда икки қисмга бўлинади: содиқ/тўғри шаҳват ва козиб/ёлғон шаҳват. Содиқ шаҳват: усиз бадан зарар кўрадиган шаҳватдир. Очқаган пайтдаги таом шаҳвати каби. Козиб шаҳват: усиз бадан зарар кўрмайдиган шаҳватдир. Баъзан орзу қилинадиган нарса, баъзан эса бирор нарсани орзу қилувчи «куч» ҳам шаҳват деб номланади. زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ : Шаҳватлар инсонлар учун зийнатли кўрсатилди (3/Оли Имрон 14) ояти ҳар икки шаҳват маъносини ҳам англатиши мумкин. فَخَلَفَ مِنْ بَعْدِهِمْ خَلْفٌ أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ : Улардан кейин келганлар намозни зое қилдилар ва шаҳватларга эргашдилар (19/Марям 59) оятида келган шаҳват ёлғон шаҳват ва эҳтиёж сезилмайдиган лаззатлар қисмига киради.
Аллоҳ таоло жаннат ҳақида сўз юритиб, шундай буюради: وَلَكُمْ فِيهَا مَا تَشْتَهِي أَنْفُسُكُمْ : Жаннатда сиз учун нафсларингиз тусаган ҳар нарса бордир (41/Фуссилат 31); وَهُمْ فِي مَا اشْتَهَتْ أَنْفُسُهُمْ خَالِدُونَ : Улар нафслари иштаҳа қилган нарсалар ичида абадий қолувчилардир (21/Анбиё 102). Ушбу ўзакдан رَجُلٌ شَهْوَانٌ وَشَهْوَانِيٌّ /шаҳватига берилган киши; شَيْءٌ شَهِيٌّ /иштаҳа очадиган нарса, дейилади.