ش ر ي
Ш-р-й
شِرَاء /сотиб олиш ва بَيْع /сотиш бир-бирини тақозо қиладиган икки сўздир. Чунки харидор — пулни берувчи ва унинг эвазини олувчидир; сотувчи эса — эвазни берувчи ва пулни олувчидир. Бу — олди-берди нақд пул ва мол билан амалга оширилганда рўй беради. Аммо мол молга сотилганда, у ҳолда уларнинг ҳар бирини ҳам харидор, ҳам сотувчи деб тасаввур қилиш тўғри бўлади. Шу жиҳатдан, сотиш ва сотиб олиш сўзларининг ҳар бири бошқасининг ўрнида ишлатиладиган бўлиб қолган.
شَرَيْتُ сўзи кўпроқ “сотдим”; اِبْتَعْتُ эса кўпроқ “сотиб олдим” маъносидадир. Аллоҳ буюради: وَشَرَوْهُ بِثَمَنٍ بَخْسٍ : Уни арзимас баҳога сотдилар (12/Юсуф 20). Оятдаги شَرَوْهُ ибораси, بَاعُوهُ /уни сотдилар, маъносидадир. Бу оят ҳам худди шу маънодадир: فَلْيُقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يَشْرُونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا بِالاَخِرَةِ : Дунё ҳаётини охират ҳаёти эвазига сотадиганлар Аллоҳ йўлида жанг қилсинлар (4/Нисо 74).
Ниманидир қўлга киритиш воситаси бўлган ҳар бир нарсада شِرَاء ва اِشْتِرَاء сўзлари ишлатилиши мумкин: إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللَّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلاَ أُولَئِكَ لاَ خَلاَقَ لَهُمْ فِي الاَخِرَةِ : Аллоҳга берган аҳдлари ва қасамларини арзон баҳога сотадиганларнинг охиратда ҳеч қандай насибаси йўқдир (3/Оли Имрон 77); لاَ يَشْتَرُونَ بِآَيَاتِ اللَّهِ ثَمَنًا قَلِيلاَ : Аллоҳнинг оятларини арзон баҳога сотмайдилар (3/Оли Имрон 199); اشْتَرَوُا الْحَيَاةَ الدُّنْيَا بِالاَخِرَةِ : Охират эвазига дунё ҳаётини сотиб олгандирлар (2/Бақара 86); أُولَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوُا الضَّلاَلَةَ بِالْهُدَى : Ана ўшалар ҳидоят эвазига залолатни сотиб олганлардир (2/Бақара 16). إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنْفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُمْ بِأَنَّ لَهُمُ الْجَنَّةَ : Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини, уларга жаннат бериш эвазига сотиб олгандир (9/Тавба 111).
Бу оятда унинг эвазига сотиб олинган нарса қуйидагича зикр қилинган: يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ : Аллоҳ йўлида жанг қиладилар, шунда ўлдирадилар ва ўлдириладилар (9/Тавба 111).
Хорижийларга شُرَاة номи берилган. Улар [бу номни, ‘жонларини Аллоҳнинг ризоси эвазига сотадиганлар’ маъносида ўзлари учун қабул қилиб] қуйидаги оятни шу йўналишда шарҳлаганлар: وَمِنَ النَّاسِ مَنْ يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاءَ مَرْضَاةِ اللَّهِ : Одамлар орасида шундай кимса ҳам борки, ўз жонини Аллоҳнинг розилигини истаб сотади (2/Бақара 207).
Шунга кўра يَشْرِي феъли, “ يَبِيعُ /сотмоқда” маъносидадир. Бу, худди қуйидаги оятдек бўлди: إِنَّ اللَّهَ اشْتَرَى : Аллоҳ, ...сотиб олгандир (9/Тавба 111).