ق ر أ
Қ-р-ъ
قَرَأَتِ اْلمَرْأَةُ : Аёл қон кўрди/ҳайз кунларига кирди. اَقْرَأَتِ اْلمَرْأَةُ : Аёл قُرْء /кур эгаси бўлди.
قَرَأْتُ اْلجَارِيَةَ : Аёл ҳайз кунларига кирганлиги сабабли, унинг ҳомиладор эмаслигига қарор қилдим.
Ҳақиқатда قُرْء сўзи оддий ҳолатдаги аёлнинг ҳайз кунларига ўтишини ифодалайди. Бу сўз аёлнинг ҳам поклик, ҳам унинг ортидан келадиган ҳайз кунларидаги ҳолатини ўз ичига олувчи исм бўлганлиги сабабли, бу икки ҳолатнинг ҳар бири учун ҳам ишлатилиши мумкин. Чунки биргаликда икки маъно учун қўйилган ҳар бир исм, ёлғиз ҳолда бўлганида уларнинг ҳар бирига ҳам исм бўлади. Худди патнис ва таом маъноларини англатувчи مَائِدَة сўзи каби. Сўнгра буларнинг ҳар бири ҳам алоҳида-алоҳида шу сўз билан номланади. قُرْء сўзи ҳам на фақат аёлнинг поклик ҳолатининг, на фақат унинг ҳайз кунларининг исмидир. Зеро ҳайз кўрмайдиган аёлга ذَاتُ قُرْءٍ (кур эгаси) дейилмагани каби, ҳайзли ва нифосли аёлга ҳам дейилмайди.
وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلاَثَةَ قُرُوءٍ : Талоқ қилинган аёллар ўзича уч кур/ҳайз кутиб турадилар (2/Бақара 228); яъни поклик ҳолатидан ҳайз кунларига уч марта кирадиган муддат миқдорида.
Пайғамбар (сав)нинг қуйидаги ҳадисидаги أَقْرَاء сўзи «ҳайз кунлари» маъносидадир: اقْعُديِ عَنِ الصَّلاَةِ أَيَّامَ أَقْرَائِكِ : Кур кунларида намозни тарк эт. Бу худди шундай деган кишининг сўзига ўхшайди: اِفْعَلْ كَذَا أَيَّامَ وُرُودِ فُلاَنٍ : Фалон кишининг келиш кунларида шуни қил. Айтилаётган кишининг келиши, гарчи кунларга нисбат берилаётган бўлса-да, фақат қисқа бир вақт оралиғида содир бўлади.
Тилшуносларнинг قُرْء сўзи قَرَأَ , яъни «тўплади» сўзидан келиб чиққанини айтишлари шу сабабдандир: Улар, юқорида зикр қилганимдек, туҳр/поклик вақти билан ҳайз вақтини бирга тўплашни эътиборга олганлар. Чунки қон бачадонда тўпланади.
قِرَاءَة : Ўқиш вақтида ҳарф ва сўзларни бирга тўплашдир. Аммо жамоани бир жойга тўплаганингда قَرَأْتُ اْلقَوْمَ дейиб бўлмайди. Бунга далил, битта ҳарфнинг талаффуз қилиниши билан унга قِرَاءَة дейилмаслигидир. قُرْآَن , ўзак жиҳатидан худди كُفْرَان ва رُجْحَان сўзлари каби масдардир. Аллоҳ буюради: إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُ وَقُرْآَنَهُ * فَإِذَا قَرَأْنَاهُ فَاتَّبِعْ قُرْآَنَهُ : Албатта, уни тўплаш ва ўқитиш Бизга оиддир * Бас, Биз уни ўқиганимизда; сен унинг ўқилишига қулоқ сол (75/Қиёмат 17-18). Ибн Аббос бу оятни шундай тафсир қилади: Биз уни сенинг кўксингда тўплаб жойлаштирганимизда, у билан амал қил.
اَلْكِتَاب сўзи билан Муҳаммад (сав)га нозил қилинган ваҳий хослаб қўйилган. Шундай қилиб اَلْكِتَاب сўзи унга нозил қилинган ваҳийнинг хос исми каби бўлиб қолди. Худди التَّوْرَاة нинг Мусо алайҳиссаломга; الإِنْجِيل нинг эса Исо алайҳиссаломга нозил қилинган ваҳийга хос исм бўлганлари каби. Баъзи олимлар шундай деганлар: Аллоҳ юборган китоблар орасида ушбу Китобнинг Қуръон деб номланиши, бошқа барча илоҳий китобларнинг самарасини/мевасини ўзида тўплагани учундир. Бундан ташқари, у барча илмларнинг мевасини тўплагани учундир. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло бунга шундай ишора қилади: مَا كَانَ حَدِيثًا يُفْتَرَى وَلَكِنْ تَصْدِيقَ الَّذِي بَيْنَ يَدَيْهِ وَتَفْصِيلَ كُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً لِقَوْمٍ يُؤْمِنُونَ : Қуръон тўқиб чиқариладиган сўз эмас. Балки ўзидан олдинги китобларни тасдиқловчи, иймон келтирган қавм учун ҳар бир нарсани батафсил баён қилиб берувчи ҳидоят ва раҳматдир (12/Юсуф 111); وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ : Сизга ҳар бир нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят ва раҳмат ҳамда мусулмонлар учун хушхабар бўлган китобни нозил қилдик (16/Наҳл 89).
قُرْآَنًا عَرَبِيًّا غَيْرَ ذِي عِوَجٍ : Қинғирлиги бўлмаган арабий Қуръондир (39/Зумар 28); وَقُرْآَنًا فَرَقْنَاهُ لِتَقْرَأَهُ عَلَى النَّاسِ عَلَى مُكْثٍ : Қуръонни одамларга аста-секин ўқиб беришинг учун бўлакларга ажратдик (17/Исро 106); وَلَقَدْ ضَرَبْنَا لِلنَّاسِ فِي هَذَا الْقُرْآَنِ مِنْ كُلِّ مَثَلٍ : Дарҳақиқат, биз ушбу Қуръонда одамлар учун ҳар турли мисолни келтирдик (30/Рум 58); أَقِمِ الصَّلاَةَ لِدُلُوكِ الشَّمْسِ إِلَى غَسَقِ اللَّيْلِ وَقُرْآَنَ الْفَجْرِ : Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намозни қоим қил, фажр вақти Қуръонини ҳам (17/Исро 78). Бу охирги оятда келган фажр вақти Қуръони, фажр вақти қироатини англатади. إِنَّهُ لَقُرْآَنٌ كَرِيمٌ : Албатта, у шарафли Қуръондир (56/Воқеа 77).
أَقْرَأْتُ فُلاَنًا كَذَا : Фалон кишига шуни ўқитдим. سَنُقْرِئُكَ فَلاَ تَنْسَى : Сенга ўқитамиз, энди унутмайсан (87/Аълаа 6). تَقَرَّأْتُ : Тушундим, англаб етдим. قَارَأْتُهُ : У билан дарс ўқидим.