Мусо: бу сен билан менинг ўртамиздаги келишувдир. Икки муддатдан қай бирини адоқилсам ҳам менга ноҳақлик қилинмайди. Айтаётган сўзларимизга Аллоҳ вакилдир, деди
(28/Қосос 28); فَلَمَّا
قَضَى
زَيْدٌ مِنْهَا وَطَرًا زَوَّجْنَاكَهَا :
Зайд у аёлдан ўз эҳтиёжини адо этгач биз уни сенга никоҳлаб бердик
(33/Аҳзоб 37); ثُمَّ
اقْضُوا
إِلَيَّ وَلاَ تُنْظِرُونِ :
Бундан сўнг (чиқарадиган) ҳукмингизни менга нисбатан ижро қилинг ва менга муҳлат ҳам берманг
(10/Юнус 71); яъни ишингизни битиринг. فَاقْضِ مَا أَنْتَ قَاضٍ :
- Ҳукмчиқардинг кўп ишларда; сўнгра уларнинг ортида қолдириб кетдинг…
Ўлим ҳам قَضَاء деб ифодаланади. فُلاَنٌ قَضَى نَحْبَهُ :
Фалон киши ажалини тугатди/ўлди
, дейилади. Гўё у ўзига хос бўлган ишини дунёсидан ажратгандир. Аллоҳ буюради: فَمِنْهُمْ مَنْ
قَضَى
نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ :
Улардан бир қисми бу йўлда жониниберган, бир қисми эса кутмоқда
(33/Аҳзоб 23). Баъзиларга кўра, فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ оят ибораси маъноси шундай: «Баъзилари назрини адо этди». Чунки зикр қилинган кишилар душмандан қочмаслик ёки ўлдирилиш борасида ўзларини аҳд билан боғлаган эдилар. Баъзиларга кўра эса унинг маъноси: «Баъзилари вафот этди», шаклидадир.
هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ طِينٍ ثُمَّ
قَضَى
أَجَلاً وَأَجَلٌ مُسَمًّى عِنْدَهُ :
Сизларни лойдан яратган, сўнгра бир ажални тайинқилган Зот, фақат Удир. Яна Унинг ҳузурида муайян бир ажал бордир
(6/Анъом 2). Айтиладики, оятдаги биринчи أَجَل дан мурод — ҳаёт, иккинчисидан мурод эса қайта тирилиш ажали/вақтидир.
Сулаймоннинг ўлимига ҳукм қилганимизда, унинг ўлганини, фақат ҳассасини еяётган ёғоч қурти кўрсатди
قَضَى الدَّيْنَ (Қарзни адо этди): Қарзни қайтариб бериш билан ундаги ҳукмни қарорга боғлади. اِقْتِضَاء : Қарзнинг тўланишини талаб қилиш. Арабларнинг қуйидаги сўзи ҳам шу маънодан келади: هَذَا يَقْضِي كَذَا : Бу фалон нарсани тақозо этади.
эса батафсил тарзда ўша куллийларнинг жузъийларининг (алоҳида ҳолларининг) вужудга келишига ҳукм чиқаришдир. Бу худди шунга ўхшайди: Абу Убайда тоун касаллигидан Шомга қочмоқчи бўлганида, Ҳазрат Умарга: «Сен (илоҳий) қазодан қочяпсанми?» деди. Ҳазрат Умар: «Аллоҳнинг қазосидан Унинг қадарига қочаман», деди. Ҳазрат Умарнинг бу сўзи шунга ишора қилади: қадар қазо бўлмагунча, Аллоҳ таоло уни дафъ этиши умид қилинади; аммо Аллоҳ уни қазо ҳолига келтирганида эса, уни дафъ этишнинг имкони қолмайди. Қуйидаги оятлар ҳам бу фикрни қувватлайди: وَكَانَ أَمْرًا
مَقْضِيًّا
Энди бу — ҳукмгабоғланган/бўлиббитган бир ишдир
(19/Марям 21); كَانَ عَلَى رَبِّكَ حَتْمًا
مَقْضِيًّا
Бу, Роббинг наздида қатъийлашган бирҳукмдир
وَقُضِيَ
اْلأَمْرُ :
Иш битирилди
(2/Бақара 210); яъни ҳукм чиқарилди. Бу оят ишнинг тузатиб бўлмас/ортга қайтариб бўлмас ҳолга келганлигига ишора қилади. إِذَا
قَضَى
أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ :
Аллоҳ бир нарсанинг бор бўлишига ҳукмқилса, фақат “Бўл!” дейди, у эса дарҳол бўлаверади
هُوَ كَذَا أَوْ لَيْسَ بِكَذَا (Бу шундайдир ёки шундай эмасдир) шаклида айтадиган ҳар бир қатъий/аниқ сўзга قَضِيَّة дейилади. Шу маънодан; قَضِيَّةٌ صَادِقَةٌ (рост қазия) ва قَضِيَّةٌ كَاذِبَةٌ (ёлғон қазия) дейилади. اَلتَّجْرِبَةُ خَطَرٌ وَاْلقَضَاءُ عَسِرٌ деган киши ҳам шуни назарда тутган. Яъни бир нарсанинг шундай эканлигига ва шундай эмаслигига ҳукм чиқариш қийин ишдир.
Ҳазрат Пайғамбар шундай буюрганлар: عَلِيٌّ أَقْضَاكُمْ :