ق ع ر
Қ-ъ-р
قَعْرُ الشَّيْءِ бирор нарсанинг чуқурлиги ибораси, унинг остининг охирги нуқтаси/туби деганидир. Аллоҳ буюради: تَنْزِعُ النَّاسَ كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ مُنْقَعِرٍ (Ул бўрон) одамларни худди илдизидан қўпорилган хурмо таналаридек ерга ағдарар эди (54/Қамар 20). Яъни, ернинг чуқурликларигача кириб борган илдизларидан қўпорилган хурмо дарахтларидек. Баъзилар, اِنْقَعَرَتِ الشَّجَرَةُ ибораси дарахт илдизидан қўпорилди деганидир, дейишади. Бошқалар эса, اِنْقَعَرَت феъли ернинг чуқурликларига кўмилди маъносини беради, дейишади. Аллоҳ таолонинг ушбу оят билан билдирмоқчи бўлгани ҳам шуки, ернинг чуқурликларигача кириб борган хурмо дарахти қўпориб ташланиб, танаси ва бутун изи билан йўқ қилингани каби, уларнинг ҳам қўпориб ташланганидир.
Худди шу ўзакдан келган قَصْعَةٌ قَعِيرَةٌ чуқур (тос, қозон) идиш маъносини билдиради. Бир инсон томоғининг тубидан/ҳалқумидан гапирганда قَعَرَ فُلاَنٌ فِي كَلاَمِهِ ибораси ишлатилади. Бу худди شَدَقَ فِي كَلاَمِهِ лунжини шиширган ҳолда гапирди/сунъий қиёфада гапирди дейилиши кабидир, яъни овозини лунжидан чиқариб гапириши маъносини билдиради.