ق ر ي
Қ-р-й
قَرْيَة : Ҳам одамлар тўпланадиган жойга, ҳам ўша одамларнинг ўзларига айтилади. Бу сўз уларнинг ҳар бирига нисбатан ҳам ишлатилади: Аллоҳ буюради: وَاسْأَلِ الْقَرْيَةَ : Қарияга сўр (12/Юсуф 82). Кўпчилик муфассирларга кўра, оятнинг маъноси “Шаҳар аҳлидан сўр” шаклидадир. Баъзиларга кўра эса, оятда келган الْقَرْيَة сўзидан мақсад аҳолининг бевосита ўзидир. Ушбу оятлар ҳам шу маънодадир: وَضَرَبَ اللَّهُ مَثَلاً قَرْيَةً كَانَتْ آَمِنَةً مُطْمَئِنَّةً : Аллоҳ сизларга тинч ва хотиржам бир шаҳарни мисол қилиб келтирди (16/Наҳл 112); وَكَأَيِّنْ مِنْ قَرْيَةٍ هِيَ أَشَدُّ قُوَّةً مِنْ قَرْيَتِكَ الَّتِي أَخْرَجَتْكَ أَهْلَكْنَاهُمْ فَلاَ نَاصِرَ لَهُمْ : Сени юртингдан чиқарган шаҳардан кўра қувватлироқ бўлган нече шаҳарлар бор эдики, Биз уларни ҳалок қилдик ва уларга ёрдам берувчи ҳам йўқдир (47/Муҳаммад 14). وَمَا كَانَ رَبُّكَ لِيُهْلِكَ الْقُرَى بِظُلْمٍ وَأَهْلُهَا مُصْلِحُونَ : Роббинг аҳолиси солиҳ ва ислоҳотчи бўла туриб, ўша шаҳарларни ноҳақ равишда ҳалок қилувчи эмасдир (11/Ҳуд 117). Бу оятда келган الْقُرَى сўзидан мақсад шаҳарлардир. Ушбу оятлар ҳам худди шу маънодадир: وَمَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ إِلاَّ رِجَالاً نُوحِي إِلَيْهِمْ مِنْ أَهْلِ الْقُرَى : Сиздан олдин ҳам, ўзларига ваҳий юборган шаҳарлар аҳлидан бўлган эркак кишилардан бошқасини пайғамбар қилиб юбормадик (12/Юсуф 109); رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا : Эй Роббимиз! Бизни аҳолиси золим бўлган бу шаҳардан чиқар (4/Нисо 75).
Ҳикоя қилинишича, қозилардан бири Али ибн Ҳусайннинг ҳузурига бориб, унга шундай деди: Менга وَجَعَلْنَا بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ الْقُرَى الَّتِي بَارَكْنَا فِيهَا قُرًى ظَاهِرَةً : Улар билан Биз муборак қилган шаҳарлар орасида (бири бошқасидан) кўриниб турадиган қишлоқлар барпо қилдик (34/Сабаъ 18) ояти ҳақида маълумот бер. Олимларингиз у ҳақда нима дейдилар? Али ибн Ҳусайн: Олимларимиз оятда зикр этилган الْقُرَى дан мақсад Макка эканини айтадилар, деди. Қози: Сен ҳам шу фикрдамисан? деди. Мен эса: Ундан мақсад нима? дедим. Деди: Аллоҳ бу сўз билан кишиларни, яъни аҳолини кўзда тутган. Аллоҳнинг Китобида бунга далил борми? дедим. Деди: Сен Аллоҳ таолонинг ушбу сўзини эшитмадингми?: وَكَأَيِّنْ مِنْ قَرْيَةٍ عَتَتْ عَنْ أَمْرِ رَبِّهَا وَرُسُلِهِ ...: Роббиси ва Унинг элчиларининг амридан юз ўгириб туғён қилган нече халқлар бордир (65/Талоқ 8).
وَتِلْكَ الْقُرَى أَهْلَكْنَاهُمْ لَمَّا ظَلَمُوا : Мана, зулм қилганлари сабабли ҳалок қилган ана у шаҳарлар (18/Каҳф 59); وَإِذْ قُلْنَا ادْخُلُوا هَذِهِ الْقَرْيَةَ فَكُلُوا مِنْهَا حَيْثُ شِئْتُمْ رَغَدًا : Шу шаҳарга киринглар ва у ердан хоҳлаган жойингизда тўйиб-тўйиб енглар …, деган эдик (2/Бақара 58).
قَرَيْتُ اْلمَاءَ فيِ اْلحَوْضِ : Сувни ҳовузда тўпладим. قَرَيْتُ الضَّيْفَ قِرىً : Меҳмон кутдим. قَرَى الشَّيْءَ فيِ فَمِهِ : Бир нарсани оғзида тўплади. قُرْيَانُ اْلمَاءِ : Сув тўпланадиган жой.