ق ص و
Қ-с-в
قَصَى : Узоқлик. قَصِيّ : Узоқ бўлган. Шундай дейилади: قَصَوْتُ عَنْهُ وَأَقْصَيْتُ : Ундан узоқлашдим. اَلْمَكَانُ اْلأَقْصَى : Энг узоқ жой. اَلنَّاحِيَةُ الْقُصْوَى : Энг узоқ томон. Мана бу оят шу маънодадир: وَجَاءَ رَجُلٌ مِنْ أَقْصَى الْمَدِينَةِ يَسْعَى : Шаҳарнинг энг узоқ тарафидан бир киши шошиб келди (28/Қосос 20). إِلَى الْمَسْجِدِ اْلأَقْصَى : Масжид ул-Ақсога (17/Исро 1); яъни Қуддусдаги Байтул Мақдисга. Бу жойнинг الأَقْصَى деб номланиши, бу оятнинг мухотаби бўлган Пайғамбар (сав) ва саҳобалари нуқтаи назаридандир. Аллоҳ буюради: إِذْ أَنْتُمْ بِالْعُدْوَةِ الدُّنْيَا وَهُمْ بِالْعُدْوَةِ الْقُصْوَى : Ўша вақтда сизлар водийнинг яқин тарафида эдингиз, улар эса узоқ тарафида эдилар (8/Анфол 42).
قَصَوْتُ الْبَعِيرَ : Туянинг қулоқларини кесдим. نَاقَةٌ قَصْوَاءُ : Қулоғи кесилган урғочи туя. Бу ибора بَعِيرٌ أَقْصَى шаклида ҳам айтилгани зикр этилган. Туя учун ишлатиладиган قَصِيَّة сўзи — иш қилишдан узоқ бўлган (туя) демакдир.