ق ن ط
Қ-н-т
قُنُوط — яхшилик ва эзгуликдан умидни узишдир. Шу маънода, قَنَطَ يَقْنِطُ قُنُوطًا ва وقَنِطَ يَقْنَطُ феъллари ишлатиладики, улар умидни йўқотиш, руҳи тушиш маъносини билдиради. Аллоҳ буюради: فَلاَ تَكُنْ مِنَ الْقَانِطِينَ قَالَ وَمَنْ يَقْنَطُ مِنْ رَحْمَةِ رَبِّهِ إِلاَّ الضَّالُّونَ (Фаришта)лар: Ҳаргиз Аллоҳнинг раҳматидан умидини узганлардан бўлма! дедилар. - (Иброҳим) деди: Роббимнинг раҳматидан адашганлардан бошқа ким умид узади? (15/Ҳижр 55, 56); قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنْفُسِهِمْ لاَ تَقْنَطُوا مِنْ رَحْمَةِ اللَّهِ Айт: Эй ўз жонларига исроф қилиб ҳаддан ошган бандаларим! Аллоҳнинг раҳматидан умид узманглар (39/Зумар 53); وَإِنْ مَسَّهُ الشَّرُّ فَيَئُوسٌ قَنُوطٌ лекин унга бирор ёмонлик етса, хафа бўлади ва умидсизликка тушади (41/Фуссилат 49); إِذَا هُمْ يَقْنَطُونَ дарҳол улар умид узадилар (30/Рум 36).

