ق ف و
Қ-ф-в
луғатда قَفَا сўзи бўйиннинг орқа томони, энса маъносини англатади. Шу маънода قَفَوْتُه дейилганда, унинг энсасига тегдирдим/энсасига урдим деганидир. Унга яқин маънода ишлатиладиган قَفَوْتُ أَثَرَهُ ва اِقْتَفَيْتُهُ иборалари эса, бир кишининг энсасида бўлиш, уни жуда яқиндан кузатиш маъносини англатади.
Яна шу ўзакдан бўлган اِقْتِفَاء сўзи ҳам, бир кишининг энсасига эргашиш, унга боғланишдир. Худди اِرْتِدَاف сўзи бир кишини жуда яқиндан таъқиб қилиш, унинг ортидан юришни ифодалагани каби. Бу ибора билан, киноя тарзида, бир кишининг ғийбатини қилиш ва унинг айбларини қидириш маъносида ишлатилади. Аллоҳ буюради: وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ Ўзинг ҳеч билмайдиган нарсанинг ортидан эргашма! (17/Исро 36); яъни: қиёфат илми ва гумон билан ҳукм/қарор чиқарма.
Бир фикрга кўра, قِيَافَة илми ҳам ўзак жиҳатидан اِقْتِفَاء сўзидан олингандир. Бу худди جَذَبَ ва جَبَذَ кабидир. Бу тилшуносликда [иштиқоқи акбар деб аталадиган] бир санъатдир.
Бу феълнинг бошқа бир шакли бўлган قَفَّيْتُهُ эса, орқасига миндим деганидир. Аллоҳ буюради: وَقَفَّيْنَا مِنْ بَعْدِهِ بِالرُّسُلِ Унинг ортидан кетма-кет пайғамбарларни юбордик (2/Бақара 87).
قَافِيَة эса, шеърда бир байтнинг бошқа барча байтларда ўлчов сифатида олинадиган ва доимо такрорланиши лозим бўлган охирги қисмидир.
قَفَاوَة сўзи эса, уни жуда севувчилар унга ром бўладиган бир хил таомдирки, унинг ҳидини сезишлари билан дарҳол ортидан тушадилар.