أ ر ب
А-р-б
أَرَب : Албатта қондирилиши лозим бўлган зарурий эҳтиёж деганидир. Шунга кўра, ҳар бир араб эҳтиёждир, аммо ҳар бир эҳтиёж араб эмас. Шу билан бирга, араб баъзан фақат эҳтиёж маъносида, баъзан эса эҳтиёж бўлмаса-да, бўлиши исталган нарса маъносида ишлатилади. Фалон киши араб соҳибидир ва арибдир деган ибора, унинг қондирилиши лозим бўлган эҳтиёжи бор деганидир. Шунинг учун, قَدْ أَرِبَ إلَى كَذَا ибораси, бир нарсага ўта даражада эҳтиёжи бор маъносини англатади. قَدْ أَرِبَ إلَى كَذَا أَرَبًا ва أُرْبَةً ва إرْبَةً ва مَأْرَبَةً ифодалари ҳам шу маънони билдиради. Аллоҳ буюради: وَلِيَ فِيهَا مَآرِبُ أُخْرَى Ва унда бошқа ҳожатларим ҳам бор (20/Тоҳо 18).
لاَ أَرِبَ لِي فِي كَذَا ибораси, менинг унга ўта эҳтиёжим йўқ, маъносини англатади. Аллоҳ буюради: أُوْلِي اْلإِرْبَةِ مِنَ الرِّجَالِ Ёхуд ўзларига тобеъ бўлган, ирба соҳиби бўлмаган эркаклардан (24/Нур 31). Ушбу оятдаги ирба сўзи никоҳга эҳтиёж сезиш маъносида келган киноядир. Бу أُرْبَى деб ҳам аталади, яъни албатта қондирилиши лозим бўлган зарурий эҳтиёждир. Кўп эҳтиёж сезиладиган аъзоларга эса آرَابٌ номи берилади, унинг бирлиги арабдир. Буни қуйидагича изоҳлашимиз мумкин:
Аъзолар икки қисмга бўлинади: бир қисми жонзотларга эҳтиёж сезганлари учун берилган аъзолардир. Булар қўл, оёқ, кўз каби аъзолардир. Иккинчи қисми эса зийнат учундир. Қош ва соқол каби.
Бошқа томондан, эҳтиёжларни қондириш учун яратилган аъзолар ҳам икки қисмга бўлинади. Биринчиларига ўта эҳтиёж сезилмайди; иккинчиларига эса кучли эҳтиёж сезилади. Шундайки, агар булардан бири бўлмаган деб фараз қилинса, инсон танасида катта нуқсон/бўшлиқ юзага келади. Ана шу турдаги аъзоларга آرَاب номи берилади. . , маъносини англатади.