أ و ه
А-в-ҳ
أَوَّاه аввоҳ — кўп تَأَوُّه қилувчи деганидир, яъни у أوَّهْ أوَّهْ деб тураверадиган кишидир. Ғам-андуҳни ифода этувчи ҳар бир сўзга تَأَوُّه номи берилади. Аллоҳ таолодан қўрққанини очиқ изҳор қилган кишига اَلأوَّاه номи берилади. Аллоҳ таолонинг: أَوَّاهٌ مُّنِيبٌ (Аллоҳга) юз тутиб нола қилувчидир (11/Ҳуд 75) деган сўзи ҳақида, дуо қилувчи мўмин, дейилган. Аслий маъноси эса, юқорида ўтганга қайтади.
Абул-Аббос раҳимаҳуллоҳ айтади: кифоя қилиш, тўхтатиш учун إِيهِ ийҳ, рағбатлантириш учун وَيْهِ вайҳ, ёқтириш ва таҳсин айтиш учун وَاهْ воҳ нидолари ишлатилади.
Абул-Аббос раҳимаҳуллоҳ айтади: кифоя қилиш, тўхтатиш учун إِيهِ ийҳ, рағбатлантириш учун وَيْهِ вайҳ, ёқтириш ва таҳсин айтиш учун وَاهْ воҳ нидолари ишлатилади.

