أ س ف
А-с-ф
أَسِف : Бир-бирига қўшилиб келган қайғу ва ғазабдир. Баъзан уларнинг ҳар бири учун ҳам ишлатилади. Асл маъноси эса қалбдаги қоннинг интиқом ҳиссини қўзғатишидир. Бу ҳис агар кишидан паст мартабадаги одамга қарши бўлса, ёйилади ва ғазабга айланади; агар ўзидан юқори турган кишига қарши бўлса, у ҳолда ичга тортилади ва қайғуга айланади. Шунинг учун Ибн Аббосдан қайғу ва ғазаб нима деб сўралганда, у шундай деган: Уларнинг манбаи битта, аммо номлари ҳар хил. Агар киши ўзига кучи етадиган биров билан тўқнашиб қолса, унга нисбатан ҳаддан ортиқ ғазаб ёки ғазаб ҳолатини кўрсатади. Агар киши кучи етмайдиган биров билан тўқнашиб қолса, қайғу ва ҳаддан ортиқ қайғу ҳолатини кўрсатади.
Шу нуқтаи назардан шоир шундай дейди:
14- فَحُزْنُ كُلِّ أَخِي حُزْنٍ أَخُو اْلغَضَب
14- Ҳар бир қайғу биродарининг/соҳибининг қайғуси — ғазабнинг биродаридир.
Аллоҳ буюради: فَلَمَّا آسَفُونَا انْتَقَمْنَا مِنْهُمْ Қачонки улар Бизнинг ғазабимизни келтиришгач, Биз улардан интиқом олдик (43/Зухруф 55); яъни: Бизни ғазабга келтирдилар.
Абу Абдуллоҳ [Ибнур-Ризо] шундай дейди: Аллоҳ биз қайғургандек қайғурмайди; фақат Унинг қайғурадиган ва рози бўладиган дўстлари бор; уларнинг ризосини Ўз ризоси, ғазабларини эса Ўз ғазаби қилган. У дейди: Шунинг учун шундай буюрган: مَنْ أَهَانَ لِي وَلِيّاً فَقَدْ بَارَزَنِي بِالْمُحَارَبَة Ким Менинг бирор дўстимни хорласа, Менга қарши уруш очган бўлади.
Аллоҳ таоло ҳам: مَنْ يُطِعِ الرَّسُولَ فَقَدْ أَطَاعَ اللّهَ Расулга итоат этган киши, дарҳақиқат, Аллоҳга итоат этган бўлади (4/Нисо 80), деб буюрган. Шунингдек: وَلَمَّا رَجَعَ مُوسَى إِلَى قَوْمِهِ غَضْبَانَ أَسِفاً Мусо ўз қавмига ғазабланган-маҳзун ҳолда қайтганида (7/Аъроф 150), деб буюрмоқда.
أَسِيف ғазабланган деганидир; истиора йўли билан кишининг хизматига берилган хизматкорга нисбатан ва номи-нишони йўқ кишилар учун ҳам ишлатилади. هُوَ أَسِيف , деган сўз шуни англатади.