أ م ن
А-м-н
أَمْن сўзининг асл маъноси қалб хотиржамлиги ва қўрқувнинг барҳам топишидир. أَمْن билан أَمَانَة ва أَمَان аслида масдарлардир. Баъзан эмон сўзи инсон хавфсизликда бўлган бир ҳолатни ифодалаш учун ишлатилади; баъзан эса инсон тўла эмин бўлмаган бир ҳолат маъносига ишора қилади. Аллоҳ таолонинг: وَتَخُونُوا أَمَانَاتِكُمْ била туриб омонатларингизга хиёнат қилманглар (8/Анфол 27) оятида зикр қилинган хиёнат ҳам омонат қилинган нарсалар борасидаги хиёнатдир.
إِنَّا عَرَضْنَا اْلأَمَانَةَ عَلَى السَّمَاوَاتِ وَاْلأَرْضِ Биз омонатни осмонларга ва Ерга таклиф қилдик (33/Аҳзоб 72) оятидаги омонат эса тавҳид, адолат, алифбодаги ҳарфлар ва ақл деб турли маъноларда изоҳланган бўлиб, буларнинг ҳаммаси ҳам тўғридир; чунки ақл бўлса, инсон у билан тавҳидни ўрганади, адолатни амалга оширади, алифбони ўрганади, ҳатто у орқали инсон ўргана оладиган ҳар бир нарсани ўрганишига, қила оладиган барча гўзал ишларни бажаришига имкон яратилади ва у махлуқотларнинг кўпчилигидан устун қилинади.
وَمَنْ دَخَلَهُ كَانَ آمِناً У ерга кирган киши энди омин/хавфсиз бўлади (3/Оли Имрон 97) оятидаги آمِناً атамаси эса оловдан сақланган бўлади маъносини англатади. إِنَّمَا يُرِيدُ اللّهُ لِيُعَذِّبَهُمْ بِهَا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا Аллоҳ ўшалар сабабли дунё ҳаётида уларни азоблашни хоҳлайди (9/Тавба 55) оятида зикр қилинган кишилар тортадиган дунё қийинчиликлари маъносида экани ҳам айтилган.
Баъзилар эса у сўз жиҳатидан хабар, маъно жиҳатидан амрдир, деганлар. Ҳалокатдан эмин [хавфсиз] бўладилар, деб ҳам айтилган. Аллоҳнинг ҳукмида хавфсиздир, деганлар ҳам бор. Бу худди: Бу ҳалолдир, бу ҳаромдир дейиш кабидир, яъни: Аллоҳнинг ҳукмида бу шундайдир, маъносини англатади. Оятнинг умумий маъноси эса шундайки: жаннатга кирган кишига, у ердан чиқмагунича, энди қасос қилиш лозим бўлмайди ва у ўша ерда ҳеч қандай тарзда ўлдирилмайди.
أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا جَعَلْنَا حَرَماً آمِناً Бизнинг омин/тинчлик ичидаги бир юрт қилиб қўйганимизни кўрмайдиларми? (29/Анкабут 67); وَإِذْ جَعَلْنَا الْبَيْتَ مَثَابَةً لِلنَّاسِ وَأَمْناً Эсланг, Биз Байтни/Каъбани одамлар учун савоб қозониладиган зиёратгоҳ ва омонлик макони қилган эдик (2/Бақара 125); ثُمَّ أَنزَلَ عَلَيْكُم مِنْ بَعْدِ الْغَمِّ أَمَنَةً نُعَاساً Сўнгра Аллоҳ сизларга тинчлик руҳи ўлароқ бир мудроқ ҳолини туширди (3/Оли Имрон 154) оятларида келган эмн сўзи ҳам шу маъноларни англатади. Охирги оятда келган أَمَنَة сўзи كَتَبَة котиблар каби кўплик экани ҳам айтилган.
Ҳазрат Исонинг келиши ҳақидаги ҳадисда: وَتَقَعُ اْلأَمَنَةُ فِي اْلأَرْضِ Ер юзида тинчлик ҳукм суради дейилади. ثُمَّ أَبْلِغْهُ مَأْمَنَهُ Сўнгра уни ўзини хавфсиз ҳис қиладиган жойга қадар етказиб қўй (9/Тавба 6) оятида келган مَأْمَنَة эса кишининг ўзини хавфсиз ҳис қиладиган уйидир.
آمَنَ эса фақат икки маънода ишлатилади:
Биринчиси ўтимли бўлиб, ўз-ўзидан мутаадди маъносини ташийди. Бу маънода آمَنْتُهُ дейилади, яъни унга омонлик бердим/уни хавфсизликка эриштирдим, деганидир. Шунинг учун Аллоҳга мўмин дейилиши мумкин.
Иккинчиси мутаадди эмас; آمَنَ омонликка эга бўлди ёки хавфсизликда яшади маъносини англатади.
إِيمَان Иймон эса баъзан Ҳазрат Муҳаммадга (сав) юборилган Шариат маъносида ишлатилади. Қуйидаги оятдаги иймон шу маънодадир: إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَالَّذِينَ هَادُوا وَالصَّابِؤُونَ Иймон келтирганлар, яҳудий динида бўлганлар ва собиийлар (5/Моида 69); худди шунингдек, Аллоҳни ва Муҳаммаднинг (сав) пайғамбарлигини тан олиб, Унинг Шариатига кирган ҳар бир киши иймон келтирган деб сифатланади. وَمَا يُؤْمِنُ أَكْثَرُهُمْ بِاللّهِ إِلاَّ وَهُمْ مُشْرِكُونَ Уларнинг аксарияти мушрик бўлмай туриб Аллоҳга иймон келтирмайди (12/Юсуф 106) оятидаги иймон шу маънода экани айтилган.
Иймон баъзан мақтов ўрнида ишлатилади ва бу ҳолда инсоннинг ҳақлигини тасдиқлаган ҳолда Ҳаққа бўйсунишини [боғланишини] ифодалайди. Бу эса уч нарсанинг бирга бўлиши билан рўёбга чиқади: қалб билан таҳқиқ/тасдиқ, тил билан иқрор ва аъзоларнинг ҳаётда шунга мувофиқ амал қилишидир. Аллоҳ таолонинг: وَالَّذِينَ آمَنُوا بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ أُوْلَئِكَ هُمُ الصِّدِّيقُونَ Аллоҳга ва Унинг расулларига иймон келтирганлар – ана ўшалар сиддиқлардир (57/Ҳадид 19) сўзидаги иймон шу маънодадир.
Эътиқод (ишонч тизими), тўғри сўз ва солиҳ амалнинг ҳар бирига ҳам иймон дейилади. Аллоҳ буюради: وَمَا كَانَ اللّهُ لِيُضِيعَ إِيمَانََكُمْ Аллоҳ сизларнинг иймонларингизни зое қилмоқчи эмас (2/Бақара 143). [Ҳазрат Пайғамбар (сав) ҳам] ҳам ҳаёни [уялиш туйғусини], ҳам йўлда зарар етказадиган нарсаларни олиб ташлашни иймондан санаган.
Аллоҳ таолонинг: وَمَا أَنْتَ بِمُؤْمِنٍ لَنَا وَلَوْ كُنَّا صَادِقِينَ Агар рост гапирувчилар бўлсак ҳам, сен бизга ишонувчи эмассан (12/Юсуф 17) сўзидаги مُؤْمِنٌ , тасдиқловчи маъносини англатади, дейилган. Аммо иймон эминлик билан бирга тасдиқлаш деганидир. Аллоҳ таолонинг: أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ أُوتُوا نَصِيباً مِنَ الْكِتَابِ يُؤْمِنُونَ بِالْجِبْتِ وَالطَّاغُوتِ Ўзларига китобдан насиба берилганларнинг жибт ва тоғутга иймон келтираётганларини кўрмайсанми? (4/Нисо 51) сўзидаги иймон эса уларни қоралаш ўрнида айтилган.
Шунингдек, уларнинг эмин бўлиб бўлмайдиган нарсада гўё эминликдагидек иш тутишлари ҳам қораланган; чунки қалбнинг ботилда хотиржам топиши — агар у бунга ўрганиб қолмаган бўлса — унинг табиий ҳаракати эмас. Бу фақат: مَنْ شَرَحَ بِالْكُفْرِ صَدْراً فَعَلَيْهِمْ غَضَبٌ مِنَ اللّهِ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ Кимки кўнглини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳ томонидан ғазаб бўлади ва улар учун улкан азоб бордир (16/Наҳл 106) оятидаги каби бир ҳолат бўлиши мумкин. Бу, إِيمَانُهُ اْلكُفْرُ унинг иймони куфрдир, تَحِيَّتُهُ الضَّرْبُ унинг саломи калтакдир ва шунга ўхшаш сўзлар кабидир.
Пайғамбар (сав) Жибрил ҳадисида иймоннинг аслини олти асос тарзида баён қилган. Жибрил: иймон нима? деб сўраган, у эса буларни санаб ўтган. Бу хабар маъруф/машҳурдир.
رَجُلٌ أَمَنَة ва أُمَنَة ибораси ҳаммага ишонадиган киши деганидир. أَمِينٌ ва أَمَانٌ сўзлари ўзига ишонилган киши деганидир. أَمُون эса чарчаши ва оёғи қоқилишидан эмин бўлинган урғочи туя деганидир.