أ ص ر
А-с-р
أَصْر бир нарсани зўрлик билан боғлаш ва ҳибс қилишдир. Шу ўзакдан أَصَرْتُهُ فَهُوَ مَأْصُورٌ дейилади, яъни: боғладим/ҳибс қилдим, у эса буни қабул қилди, деганидир. مَأْصَر ва مَأْصِر сўзлари кема тўхтатилиб, тортиб олинадиган жойдир. Аллоҳ буюради: وَيَضَعُ عَنْهُمْ إِصْرَهُمْ Уларнинг боғларини ечади [Тавротдаги ҳар бир нарсани бажаришга берган аҳдларини бекор қилади] (7/Аъроф 157). Бу — уларни яхшиликлардан тўсиб, боғлаб турадиган ва савобга эришишларига монелик қиладиган нарсалардир. وَلاَ تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْراً Бизга, бизни яхшиликлардан тўсадиган нарсани юкламагин (2/Бақара 286) ояти ҳам шу маънодадир. Уни ثِقْلاً оғирлик деб изоҳлаганлар ҳам бўлган. Ҳақиқий маъноси эса биз қайд этганидир.
إِصْر эса, уни бузган кишининг савоб ва яхшиликлардан маҳрум қолишига сабаб бўладиган, ниҳоятда мустаҳкамланган аҳддир. Аллоҳ буюради: أَ أَقْرَرْتُمْ وَأَخَذْتُمْ عَلَى ذَلِكُمْ إِصْرِي Иқрор бўлдингизми ва бу ҳақда оғир аҳдимни зиммангизга олдингизми? (3/Оли Имрон 81). Ниҳоятда мустаҳкамланган إِصَار уй ёки чодир улар билан тик турадиган арқон ва устунлардир. مَا يَأْصِرُنِي عَنْكَ شَيْءٌ Мени сендан тўсадиган ҳеч нарса йўқ, деганидир. أَيْصَر эса, туяга минишни осонлаштириш учун ичига ўт тўлдирилиб, ўркачи устига қўйиладиган қалин ёстиқ ёки эгардир.