أ و ب
А-в-б
الأَوْب Авб — қайтишнинг бир туридир; чунки авб фақат иродаси бор жонзотларнинг қайтиши маъносида ишлатилади. رُجُوع Ружуъ эса ҳам булар, ҳам бошқалар учун ишлатилади. Бу маънода феъл сифатида: آبَ أَوْبًا إيَابًا مَآبًا дейилади. Аллоҳ буюради: إِنَّ إِلَيْنَا إِيَابَهُمْ Албатта, уларнинг қайтишлари Бизгадир (88/Ғошия 25); шунингдек: فَمَنْ شَاءَ اتَّخَذَ إِلَى رَبِّهِ مَآباً Ким хоҳласа, Роббиси томон қайтадиган бир йўл тутсин (78/Набаъ 39).
مَآب эса أَوْبٌ сўзининг масдари, замон ва макон исмидир. Аллоҳ буюради: وَاللّهُ عِنْدَهُ حُسْنُ الْمَآبِ Гўзал қайтар жой Аллоҳнинг ҳузуридадир (3/Оли Имрон 14). أَوَّاب эса تَوَّاب кабидир, бу — гуноҳларни тарк этиб, буйруқларни бажариб Аллоҳ таолога қайтадиган кишидир.
Аллоҳ буюради: أَوَّابٍ حَفِيظٍ Тавба билан Аллоҳга кўп қайтувчи, (Унинг буйруқларини) сақловчи (50/Қоф 32); إِنَّهُ أَوَّابٌ албатта, у Аллоҳга кўп қайтувчи эди (38/Сод 30). Шу жиҳатдан тавбага ҳам أَوْبَة деб ном берилган. Кундузги юришга эса تَأْوِيب дейилади. آبَتْ يَدُ الرَّامِي إِلَى السَّهْمِ Отувчининг қўли ўққа қайтди ҳам дейиладики, бу ҳолда иш қўлга нисбат берилса-да, отувчининг феъли ҳисобланади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, илгари أَوْبٌ ирода ва ихтиёрга асосланган қайтишдир тарзида берган таърифимиз бу изоҳга зид келмайди. نَاقَةٌ أَؤُوبٌ эса тез юрадиган, олд оёқларини чаққон қайтарадиган урғочи туя деганидир.